Про лига. Бугун "Нефтчи" Суперлигага қайтиши мумкин
07 окт 2021 10:15
Новости
Про лига. Бугун "Нефтчи" Суперлигага қайтиши мумкин
Бугун Про лиганинг 20-туридан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтади.
"Нурафшон" ўз майдонида мусобақа пешқадами "Нефтчи"ни қабул қилади. Агар мазкур баҳсда Фарғона клуби мағлуб бўлмаса Суперлигага йўлланмани нақд қилади.
Биласиз Суперлигага иккита жамоа тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Олдинда яна 4та тур қолади ва учинчи ўриндаги "Нурафшон" агар бугун "Нефтчи"ни мағлуб эта олмаса ҳар қандай ҳолатда ҳам Фарғона клубига ета олмайди.
7 октябрь, пайшанба
16:15 - НУРАФШОН – НЕФТЧИ
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов
Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов
Комиссар: Александр Давиденко.


Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии