RU

Последние новости

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Теги :  ПРО-лига
Поёнига етган ПРО-Лиганинг 6-тури якуни бўйича эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз. Футболда ўзига яраша жозиба бағишлайдиган голлар эътибор қаратамиз.

6-турда “Б” гуруҳидаги ўйинларда сермаҳсуллик  “А” гуруҳига нисбатан пастроқ бўлди. Сабаби 4та учрашувда 8та гол қайд этилганини кўриш мумкин.

Ўйинларнинг биринчи бўлимида 4та гол киритилди. Иккинчи таймда ҳам мухлислар яна 4та голга гувоҳ бўлди.

Мезбон жамоалар 7та гол киритди. Меҳмонда гол урган жамоа эса биргина “Хотира-79” жамоаси бўлганини аълоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа – “Шердор” бўлди. Самарқандликлар ўз уйида “Хотира-79”га қарши баҳсда 3та тўп киритишга муваффақ бўлди.

“Нурафшон”, “Зомин” ва “Ифтихор” жамоалари эса 6-турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Турнинг энг тезкор голи 12-дақиқада содир бўлди. “Нурафшон” ҳужумчиси Орипхўжа Абдухолиқов “Ёзёвон”га қарши кечган учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди.

Аксинча турнинг энг сўнгги гол 85-дақиқада киритилди. Эътиборлиси ушбу дақиқада иккита гол киритилган. Олтиариқда кечган “Ифтихор” – “Локомотив-БФК” баҳсида ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев меҳмонлар дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалаба келтирган бўлса, “Зомин” – “Ғиждувон” ўйинида ҳам 85-дақиқада зоминликларнинг тўпурар ҳужумчиси Достон Тошматов ўз активига гол ёздириб қўйишга эришди. Қизиғи, учрашувнинг асосий дақиқаси тугашига 5 дақиқа қолганида киритилган ушбу голлар, мезбонларга уч очко келтирган.


“Б” гуруҳидаги иккита ўйинда биттадан пенальти кузатилди. Иккиси ҳам ноаниқ амалга оширилгани билан эсда қолди. Хусусан, “Шердор” ярим ҳимоячиси Муҳаммад Ражабов “Хотира-79” дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира билмади. Шунингдек “Ёзёвон”нинг етакчи ўйинчиси Шаҳбоз Абдураҳмонов ҳам сафарда “Нурафшон” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошира олмади.

Ушбу турда дублга эришган ягона футболчи – Санжар Аҳмедов бўлди. “Шердор” ҳужумчиси “Хотира-79”га қарши кечган учрашувда рақиб дарвозасига икки бор йўл топа олди. Унинг голлари жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

6-турда кимлар гол урди?
1.Ҳасанбой Эргашев – “Ифтихор”.
2. Абдулла Набиев – “Шердор”.
3. Санжар Аҳмедов (2та) – “Шердор”.
4. Бобур Мамажонов – “Хотира-79”.
5. Орипхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
6. Руслан Беклич – “Нурафшон”.
7. Достон Тошматов – “Зомин”.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика