RU

Последние новости

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 8-турда энг кўп мухлис Зоминда Новости

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 8-турда энг кўп мухлис Зоминда

Куни-кеча ПРО-Лиганинг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз. Дастлаб томошабинлар ҳақида сўз юритамиз.

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида ҳам 4та ўйин бўлиб ўтди. Ундаги жами мухлислар сони 2283 (!)тани ташкил этди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 570та ишқибоз демакдир. Албатта бу жуда ҳам оз кўрсаткич ҳисобланади. “Б” гуруҳидаги ўйинларга томошабинлар ташрифи ўзи у қадар кўп бўлмаётганини айтиш лозим.

8-турда энг кўп мухлис Зоминда кузатилди. 8та гол киритилган учрашувни 1290 нафар ишқибоз кузатиб борган. Эътиборлиси ушбу рақамлар энг юқори кўрсаткич бўлди.

Аксинча энг кам томошабин кирган ўйин – “Ғиждувон” – “Ёзёвон” баҳси бўлди. “Наврўз” стадионида кечган баҳсга атига 267та ишқибоз ташриф буюрган. Гарчи “Ғиждувон” жамоаси ўз гуруҳида пешқадамлик қилаётган бўлсада, ҳалигача мухлисларни стадионга қайтара олмаётганини кўриш мумкин.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“НУРАФШОН” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” - 5:0 (1:0).
Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. 345 томошабин.

“ЗОМИН” – “ХОТИРА-79”  - 8:0  (3:0).
Зомин шаҳри. “Марказий” стадиони. 1290 томошабин.

“ҒИЖДУВОН” – “ЁЗЁВОН” - 3:0 (2:0).
Ғиждувон шаҳри. “Наврўз” стадиони. 267 томошабин.

“ШЕРДОР” – “ЛАБСА” - 1:3 (0:2).
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 381 томошабин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика