ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 9-турда энг кўп мухлис Фарғонада
16 мая 2018 15:24
Новости
ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 9-турда энг кўп мухлис Фарғонада
Одатга кўра, тур якунлари бўйича эътиборга молик статистикаларни келтириб ўтамиз.
9-турнинг 4та ўйинига жами 4759 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 1 189та мухлис кирганини англатади.
Энг кўп ишқибоз Фарғонада кузатилди. “Истиқлол” стадионида кечган “Истиқлол” – “Шўртан” учрашувини 2024та мухлис кузатиб борган. Маълумот учун “Истиқлол”нинг бу йилги уй ўйинларига кириш бепул қилиб белгиланган.
Энг кам томошабин кузатган учрашув эса Урганчдаги “Хоразм” – “Сурхон” баҳси бўлди. Нурсиз дуранг қайд этилган баҳсни “Ёшлик” стадионида бевосита 752та томошабин кўриб борган.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“ДИНАМО” – “АНДИЖОН” - 1:1 (1:0).
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 1201 томошабин.
“ИСТИҚЛОЛ” – “ШЎРТАН” - 2:1 (0:1).
Фарғона шаҳри. “Истиқлол” стадиони. 2024 томошабин.
“МАШЪАЛ” – “ОРОЛ” - 3:0 (3:0).
Муборак шаҳри. “Б.Вафоев” номидаги стадион. 782 томошабин.
“ХОРАЗМ” – “СУРХОН” - 0:0.
Урганч шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 752 томошабин.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии