RU

Последние новости

01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  0 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  0 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  0 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  0 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  2 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  4 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  15 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  10 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2

Про лига. 2-тур статистикаси Новости

Про лига. 2-тур статистикаси

12-13 март кунлари Про лиганинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Қуйида якунига етган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ЎЙИНЛАР
- Турнинг 5та учрашуви тўлиқ ўтказилди.
- Учта ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган.
- Мазкур турда меҳмон жамоаларнинг бирортаси ғалаба қозона олмади.
- Икки учрашувда эса томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан.
- Эътиборлиси, мазкур турда меҳмон жамоаларнинг бирортаси рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.
- Турнинг марказий учрашувида “Шўртан” ва “Бухоро” ўзаро дуранг қайд этди.
- “Турон”, “Андижон” ва “Машъал” ўз майдонидаги баҳсларни ғалаба билан тугатди. Учалласи ҳам ўз дарвозасидан тўп олиб чиқа олмади.
- “Ғиждувон” – “Хоразм” ва “Шўртан” – “Бухоро” учрашувлари дуранг билан якун топди.

“Турон” – “Арал Самали” – 3:0
“Шўртан” - “Бухоро” – 0:0
“Андижон” – “Янгиер-Қурувчи” – 2:0
“Ғиждувон” – “Хоразм” – 0:0
“Машъал” – “Зомин” – 2:0



ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Ғиджувон" – "Хоразм" 0:0


ГОЛЛАР
- 2-турнинг 5та ўйинида жами 7та гол қайд этилди. Бу ўтган турга нисбатан 6та кам деганидир. 1-турда дарвозаларга 13та тўп киритилганди.
- Ҳар бир учрашувга ўртача, 1,4 тадан гол демакдир.
- Мезбон жамоалар киритган голлар сони 7та.
- Меҳмонлар ҳисобига эса бирорта гол йўқ.
- Ўйинларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 3та.
- Қолган 4та тўп эса иккинчи таймда киритилган.
- Турнинг энг тезкор киритилган голи 11-дақиқага тўғри келади. “Турон” футболчиси Сардор Абдураимов “Арал Самали” дарвозасини ишғол қилди.
- Аксинча энг сўнгги дақиқада киритилган гол “Машъал” – “Зомин” ўйинида қайд этилди. 90+3-дақиқада мезбонлар аъзоси Худоёрхон Сагдуллаев меҳмонлар дарвозасига тўп йўллади.
- 1та пенальти! Ўтказилган 5та ўйинда атиги 1та пенальти белгиланди. Бундан эса “Хоразм” футболчиси Тимур Бекчонов унумли фойдалана олмади.
- 2-турда 5та жамоа ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолди. 1-турдаги каби “Андижон” жамоаси “Янгиер-Қурувчи”га қарши баҳсда тўп олиб чиқмади.






ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
- Ушбу турнинг 5та ўйинида жами 22та сариқ карточка қайд этилган. Худди 1-турдаги каби ҳолат такрорланди. Шундан биттаси “Андижон” дарвозабонлар мураббийи Қобил Олимжоновга кўрсатилди.
- Бу ҳар бир учрашувга ўртача 4,4тадан огоҳлантириш демакдир.
- Мезбон жамоалардан 8 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланган.
- Қолган 14та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига ёзилган.
- Учрашувларнинг биринчи бўлимида 6та ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, иккинчи таймга бориб бу борада кўрсаткич бироз ортган. Яъни 16 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.
- Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин деб – “Андижон” – “ Янгиер-Қурувчи ” учрашувини айтиш лозим. Бош ҳакам мезбонлардан тўрт нафар ўйинчига меҳмонлардан эса уч нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган.
- Турнинг энг интизомсиз жамоалари деб “Андижон” ва “Хоразм” бўлди. Икки клуб футболчиларига 4тадан сариқ карточка кўрсатилди.
- “Турон” ва “Ғиждувон” жамоалари футболчилари 2-тур учрашувларида бирорта сариқ карточка олмаган ҳолда бошқаларга намуна бўла олди.
- 2-турда бирорта футболчига қизил карточка кўрсатилгани йўқ.




МУХЛИСЛАР
- 2-турнинг 5та ўйинига жами 4388 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу 1-турга қаранганда бироз кўп. Аввалги турда стадионларга жами 4219 нафар мухлис ташриф буюрганди.
- Ҳар бир учрашувга ўртача 877,6та мухлис демакдир.
- “Андижон” бу борада пешқадамлик қилди. “Янгиер-Қурувчи”га қарши кечган ўйинга жами 2168 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.
* Аксинча энг паст кўрсаткич "Ғиждувон" - "Хоразм" учрашувида қайд этилди. Атиги 43 нафар мухлис ташриф буюрган.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“Турон” – “Арал Самали” – 2:1. 1 400 томошабин.
“Шўртан” – “Бухоро” – 1:2. 456 томошабин.
“Андижон” – “Янгиер-Қурувчи” – 0:0. 2168 томошабин.
“Ғиждувон” – “Хоразм” – 2:2. 43 томошабин.
“Машъал” – “Зомин” – 2:1. 321 томошабин.






ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

13-тур. 19 март (шанба)
“Бухоро” – “Турон”
“Зомин” – “Шўртан”
“Арал Самали” – “Ғиждувон"
20 март (якшанба)
“Янгиер-Қурувчи” – “Машъал”
“Хоразм” - “Андижон”



ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Турон" - "Арал Самали" 3:0

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика