RU

Последние новости

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Превью. "УзДонгЖу" - "Орол" Новости

Превью. "УзДонгЖу" - "Орол"

Бугун Ўзбекистон биринчилигининг 15-тур баҳсларига старт берилади.

Андижоннинг  «УзДонгЖу» жамоаси ўз майдонида Нукуснинг «Орол» жамоасини қабул қилади. Ушбу жамоалар ўзаро илк бор  2007 йил тўқнаш келишган. Ўша пайтда Қорақалпоғистон вакили «Жайҳун» номи остида биринчилик баҳсларида қатнашиб келган. Мана шу учрашувда «УзДонгЖу» рақибини йирик 3:0 ҳисобда мағлубиятга учратган. Ўтган йили бўлиб ўтган сўнгги  ўйинда эса 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. Ўзаро ўйинларга назар ташласак ўтказилган 6та баҳснинг 5тасида «УзДонгЖу» ғалаба қозонган бўлса юқорида айтилган биргина учрашувда ҳисоб очилмаган. Тўплар нисбати 7:0 «УзДонгЖу» фойдасига, нукусликлар ҳали бирон марта «УзДонгЖу» дарвозасини ишғол қила олишмаган .

Ушбу бучрашувни сариқ карточкалари тўрттага етган меҳмонлар ҳимоячиси Мақсуд Канназаров ўтказиб юборади.

Барча мухлисларни бугун 17:45да Шўрбулоқ даҳасидаги мактаб-интернати стадионида бўлиб ўтадиган  ушбу ўйинга таклиф этамиз.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2007 ЙИЛ
14- тур. 7-июн (пайшанба)
«УзДонгЖу» (Андижон)– «Жайҳун» (Нукус) 3:0.”Наврўз” стадиони 500 томошабин.
Голлар
: Х.Тоштемиров (47) Р.Рахмонов (53) Л.Солиев (85)

24- тур. 23-август (якшанба)
«Жайҳун» (Нукус) –  «УзДонгЖу» (Андижон)  0:1. 112 томошабин
Гол:
Р.Рахмонов (90+1)

2014 ЙИЛ
Иккинчи босқич 5- тур 7-сентябр (якшанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Орол» (Нукус) 1:0  Шўрбулоқ ФИМИ стадиони 112 томошабин
Гол
: А.Комилов (90+3)

Иккинчи босқич 10- тур 5-октябр  (якшанба)
«Орол» (Нукус) –«УзДонгЖу» (Андижон) 0:1 “Турон” стадиони 152 томошабин
Гол:
Ф.Солохиддинов (67 пен)

2015 ЙИЛ
Иккинчи босқич 1- тур 12-август  (чоршанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Орол» (Нукус) 1:0  Шўрбулоқ ФИМИ стадиони 170 томошабин
Гол:
А.Ходжаев  (53)

Иккинчи босқич 16- тур 7-ноябр  (шанба)
«Орол» (Нукус) –«УзДонгЖу» (Андижон) 0:0  “Турон” стадиони 78 томошабин



«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика