RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

ПРЕВЬЮ. "Уз-Донг Жу" - "Локомотив" Новости

ПРЕВЬЮ. "Уз-Донг Жу" - "Локомотив"

Бугун "Уз-Донг Жу"га қарши баҳс билан "Локомотив" Ўзбекистон Кубоги учун навбатдаги юришини бошлайди.

2014 йилги Кубок ғолиби "темирйўлчилар" ўтган мавсум ярим финалда ўз иштирокларини тўхтатишганди. Бу йил эса жамоанинг режалари улкан: "Локомотив" олдига Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

"Локомотив" футбол клуби делегацияси кеча тунда Фарғона орқали Андижонга етиб келди ва шаҳардаги энг кўркам меҳмонхоналардан бири "Vella Elegant"га жойлашди. Бугунги ўйин 16:00да старт олади. Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган футболчилардан ташқари қолган ҳамма шу ерда. Бугунги рақибимиз "Ўз-Донг Жу" аввалги босқичда "Шўртан"га қарши баҳс олиб бориб 1:0 ҳисобида зафар қучган.

Бугун ва эртага Кубокнинг 1/8 финал дастлабки учрашувидан иборат қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

25 март
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912»
«Қизилқум» - «Андижон»
«Металлург» - «Олмалиқ»
«Машъал» - «Сўғдиёна»
«Ўз-Донг Жу» - «Локомотив»
 
26 март
«Нефтчи» - «Насаф»
«Бунёдкор» - «Обод»
«Пахтакор» - «Бухоро» баҳси эса ҳозирча номаълум муддатга қолдирилган.


"Локомотив" Кубок ўйинларини қандай бошлаган? (Охирги беш йилга мурожаат)

Айтиб ўтганимиздек, бугун "Ўз-Донг Жу"га қарши баҳс билан "Локомотив" Ўзбекистон Кубоги учун навбатдаги юришини бошлайди. 1/8 финалдан ўрин олган мазкур беллашувга жамоамиз тайёр. Барча "Андижон" шаҳрига фақат ғалабани кўзлаб ташриф буюрган.

Шу ўринда статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, "Локомотив"нинг охирги беш йилда Кубок баҳсларини кимга қарши ва қандай ҳисоб билан бошлагани кўпчиликка қизиқ бўлиши шубҳасиз. Эсингизда бўлса, ўтган йил "темирйўлчилар" Кубокни "Навбаҳор"га қарши баҳс билан бошлаган ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўша ўйинда Марат Бикмаевнинг икки голи "Локо"га қалаба келтирганди.

2014 йил "Локомотив" Кубокдаги биринчи учрашувини сафарда "Динамо"га қарши ўтказиб 4:3 ҳисобида зафар қучган. 2013 йил "Андижон" меҳмони бўлган жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. 2012 йил сафарда "Машъал-2" ҳам 1:0 ҳисоби билан мағлуб этилган бўлса, 2011 йилги мавсумда жамоамиз 1:2 ҳисобида "Машъал"нинг асосий таркибига ютқазиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика