Превью. Тошкентда "шерлар" "аждарлар"га қарши
08 мар 2024 08:18
Новости
Превью. Тошкентда "шерлар" "аждарлар"га қарши
Бу жамоалар Суперлигада ҳозирга қадар 54 марта тўқнаш келишган. "Шерлар" 30та учрашувда, "аждарлар" эса 11та ўйинда зафар қучишган. Яна 13та баҳсда томонлар ғолибни аниқлай олишмаган. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" 79та гол урган ва 48та гол ўтказган. "Шерлар" охирги марта 2021 йилги мавсумда бу жамоани мағлуб эта олишган, шундан кейин ўтган 4та учрашувнинг ҳеч бирида "аждарлар" ютқазишмаган.
"Насаф" Тошкентда ўтган 28та ўйиннинг 2тасида ғалаба қозонган (2001 ва 2022 йиллар).

"Пахтакор" 1-турда "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, "Насаф" ўз уйида "Олимпик" дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди - 2:0.
Тошкентда ўтган охирги 5та ўйин:
03.11.2023 "Пахтакор" – "Насаф" 1:1
02.10.2022 "Пахтакор" – "Насаф" 0:1
06.08.2021 "Пахтакор" – "Насаф" 1:0
21.08.2020 "Пахтакор" – "Насаф" 4:1
05.04.2019 "Пахтакор" – "Насаф" 2:1
"Пахтакор" - "Насаф"
08.03.2024. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 17:15
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.
Захира ҳаками: Рустам Чориев.
ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев.
АВАР ҳаками: Руслан Серазитдинов.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Жамшид Имамов.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии