ПРЕВЬЮ. Тезлик олган "Пахтакор"га Бошкович бош оғриқ бўла оладими?
15 апр 2023 10:26
Новости
ПРЕВЬЮ. Тезлик олган "Пахтакор"га Бошкович бош оғриқ бўла оладими?
"Пахтакор" ўйинда яққол фаворит, аммо турнир жадвалининг сўнги поғонасида бораётган жиззахликларга очколар сув ва ҳаводек зарур. "Қалдирғочлар" мураббийи сифатида бизга танилган Иван Бошковичнинг янги жамоаси, "шерлар"га қай даражада "бош оғриқ" бўла олади?
Ўзаро ўйинлар тарихи
Миллий чемпионатимиз доирасида Тошкент ва Жиззахнинг энг номдор жамоалари ўзаро 54 маротаба тўқнаш келишган, улардан 42тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган, 6 учрашувда дуранг қайд этилган ва 6та учрашувда "Сўғдиёна" ғалабани нишонлаган. 54та учрашув доирасида "Пахтакор" 129 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, жиззахликлар 42та гол билан жавоб қайтарган. Энг йирик ғалабалар 6:1, 5:1 ва 4:3 ҳисобларида қайд этилган.
Тошкентда бўлиб ўтган 27та баҳснинг 25тасида "шерлар" ғалаба қозонган ва 1та дуранг қайд этилган. Жиззахликлар "Пахтакор"га қарши кечган меҳмондаги учрашувларда фақатгина бир маротаба ғалаба қозонган ва у ҳам бўлса 1995 йили 17 июнь куни қайд этилган ўша учрашувда "Сўғдиёна" 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Деярли 28 йилдан буён "Сўғдиёна" меҳмонда "Пахтакор"ни мағлуб эта олмаяпти.
Сўнги тўқнашувлар
2022.11.02 "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:0
2022.08.06 "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 2:2
2021.10.21 "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:0
2021.06.19 "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:0
2020.10.21 "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:0
Ўзаро ўйинлардаги тўпурарлар
"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги ўзаро баҳсларда - Игорь Сергеев тўпурар. У бугунги кунга қадар "Сўғдиёна" дарвозасини 12 маротаба ишғол этган. Анвар Солиев ҳисобида эса 11та гол бор. Дилмурод Назаров ўз вақтида ушбу жамоа дарвозасига 6та гол киритишга мувофақ бўлган. Собир Ходиев, Азамат Абдураимов ва Зайниддин Тожиевлар ушбу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган учрашувларда 5тадан гол уришган. Жиззахликлар таркибида эса Фурқат Эсонбоев 4 маротаба гол урган бўлса, Самад Нарзиқулов "Пахтакор" дарвозасига 3та гол уришга эришган.
Тўпурарлар рўйхати
Игорь Сергеев - 12та гол
Анвар Солиев - 11та гол
Дилмурод Назаров - 6та гол
Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев, Азамат Абдураимов - 5та гол
Жамоалар мавсумни қандай бошлашди?
Амалдаги чемпион "Пахтакор" мавсумни омадсиз тарзда бошлади. Дастлаб ўз майдонида ёш "олимпия"чиларга мағлуб бўлган Шацких шогирдлари, иккинчи турда "ўзбек эль-классико" дея ном олган "Пахтакор" ва "Нефтчи" учрашувида, "Пахтакор" 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учинчи турда эса 15 карра чемпионлар азалий рақиби "Навбаҳор"га қарши учрашувда ниҳоят дастлабки уч очкосини қўлга киритди, ҳисоб 2:1. Тўртинчи ва бешинчи тур учрашувида Шацких жамоаси "Металлург" ва "Қизилқум"ни бир ҳил 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 5 ўринни эгаллаб турибди(очко).
Биринчи турда "Бунёдкор"дан кичик ҳисобда(1:0) мағлуб бўлган жиззахликлар, иккинчи турда Жасур Хасанов "перфоманси" эвазига Кападзе жамоасига билан жанговар дуранг ўйнади, ҳисоб 2:2. Учинчи ва тўртинчи турларда Водийнинг икки жамоаси "Нефтчи" ва "Навбаҳор" клубларидан мағлубиятга учраган(ҳисоб 0:2, 3:0) бўлган "Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаровни ишдан бўшатди ва ўрнига янги мураббий Иван Бошковични таклиф этди. Бошковични биринчи учрашувини аутсайдер жамоа "Металлург"га қарши ўтказди ва жанговар дуранг қайд этди, 2:2. Жорий мавсум ғалаба таъмини татимаган "Сўғдиёна", бор йўғи 2 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг сўнги поғонасида бормоқда.
Ҳакамлар
Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази ушбу учрашувга бош ҳакам этиб Рустам Лутфуллинни тайинлаган. VAR ҳаками эса Эдита Миробидова.
"Пахтакор" - "Сўғдиёна"
15 апрель 18:10 "Пахтакор" стадиони
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Сардор Ҳакимов, Ҳусан Худойбердиев, Ерлан Нуржанов.
VAR: Эдита Миробидова
AVAR: Кристина Середа
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Муҳаммад Содиқ
Тахмин
"Пахтакор" мавсумни омадсиз бошлаганидан кейин ўз ўрнига қайтди ва бир нечта учрашувдан буён рақибларни мағлуб этиб келмоқда. Тошкент жамоаси шубҳасиз фаворит, лекин жиззахликларга очко зарур, "Сўғдиёна" иккинчи рақам бўлиб яъни ҳимоявий ўйин кўрсатса керак ва қарши ҳужумда ўз имкониятларини қидиради.
Имкониятлар: 70/30 "Пахтакор" яққол фаворит
Абдулвосит Бектемиров
Комментарии