RU

Последние новости

12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  2 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   1 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  47 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  25 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  281 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  15

Превью. "Сўғдиёна" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" клублари ўзаро беллашишади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Навоий)
1 июль 2016. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Агишев (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 24 марта куч синашишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 24 баҳснинг 13тасида ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 7та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига 30:21. Ўзаро ўинларда “Қизилқум”  43 очкони қўлга киритган бўлса, “Сўғдиёна” бўлса 25 очколик бўлган.

“Қизилқум”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Сўғдиёна”нинг  “Қизилқум”устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1 ни ташкил этади.

2015 йил биринчи даврада Навоийда “Қизилқум” йирик ғалабага эришган эди. Бахриддин Ваҳобов хет-трик қайд этган бўлса, Вячеслав Шевченко битта гол урган. Жиззахликлар сафида ягона жавоб тўпига Музаффар Музаффаров муаллифлик қилган – 4:1. Қизиғи Жиззахда ўтган ўйинда ҳам худди шу ҳисоб қайд этилган. Иззат Ғаниев, Бобур Қосимов, Жасур Ҳасанов ва Собир Ҳамидовнинг голларига “Қизилқум” сафида Баҳриддин Ваҳобов жавоб берганди – 4:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
02.08.2015 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 4:1
07.11.2014 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
17.08.2013 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:1
19.03.2011 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” уйида бўлиб ўтган баҳсларда “Қизилқум”ни 7 бор мағлуб этган. Тўртта учрашувда “Қизилқум” ғалаба қозонган, битта ўйинда дуранг қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонларидаги охирги уч ўйинда ушбу рақиб устидан зафар қучишган.
 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика