RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" Новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 11-турида "Сўғдиёна" ўз уйида "Пахтакор" билан ўйнайди.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Пахтакор» (Тошкент)
11 июнь 2016. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), В. Лушин (Гулистон), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Штерн.

“Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” клублари олий лигада шу кунгача 40 бор куч синашишган. “Пахтакор” 32та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шерлар” томонида: 107:35. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 100 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” эса 16 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг тошкентликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

2015 йил “Сўғдиёна” майдонида ўтган баҳсда Игорь Сергеевнинг дубли ва Шерзод Каримовнинг битта голи “Пахтакор”га йирик ғалаба келтирган – 3:0. Тошкентда ҳам Сергеев дублга эришган. Яна бир голга Егор Кримец муаллифлик қилган. “Сўғдиёна” сафида ягона жавоб голини Санжар Рашидов мезбонлар дарвозасига урганди – 3:1.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2015 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:3
14.06.2014 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:1
05.05.2013 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:0
10.04.2011 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
25.04.2009 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида ўтказган 20та ўйиннинг учтасида ғолиб чиққан. 3та беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 14та учрашувда “Пахтакор” сафарда уч очкони ўзиники қилган. Сўнгги бор “Сўғдиёна” 1999 йил “Пахтакор”ни мағлуб эта олган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика