RU

Последние новости

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  58 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

Превью. "Шўртан" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Шўртан" - "Қизилқум"

Ғузорнинг "Шўртан" клуби ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Қизилқум»  (Навоий)
12 март 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:  В. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
 
Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 20 бор кесишган. Натижалар тенг. 8та ўйинда ғузорликларнинг қўли баланд келган, 9та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида кичик устунлик "Қизилқум" томонида. Навоий клуби 29та гол уриб ўз дарвозасидан 25 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Шўртан” 27, “Қизилқум” 30 очкони қўлга киритган.

“Шўртан” олий лигада “Қизилқум” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги ғузорликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Ўтган мавсум "Қизилқум" иккала баҳсда ҳам ғолиб бўлган. Навоийда "Шўртан" вакили Самандар Шодмонов очганди. Бироқ шундан сўнг Баҳриддин Ваҳобов икки бор меҳмонларни ранжитган. Лазиз Убайдуллаев эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган - 3:1. Ғузорда Дарко Станоевичнинг голига меҳмонлардан Акмал Рустаомв, Бахриддин Ваҳобов ва Наврўзбек Алимов жавоб беришганди – 1:3.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.10.2015 «Шўртан» - «Қизилқум» 1:3
20.04.2013 «Шўртан» - «Қизилқум» 2:0
03.08.2012 «Шўртан» - «Қизилқум» 2:0
20.05.2011 «Шўртан» - «Қизилқум» 1:0
19.03.2010 «Шўртан» - «Қизилқум» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Шўртан” ўз уйидаги 6та ўйинда зафар қучган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. “Қизилқум” сафарда бу рақибни икки бор (2005 ва 2015 йилларда) мағлуб эта олган.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика