RU

Последние новости

19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  5 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  20 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2

Превью. "Шўртан" - "Насаф" Новости

Превью. "Шўртан" - "Насаф"

Қашқадарё дербисида "Шўртан" Ғузорда "Насаф"ни қабул қилади.
«Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши)
26 апрель 2015. Ғузор. "Шўртан" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, А.Цапенко, О.Абдувасилов, Н.Қосимов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Шўртан” ва “Насаф” олий лигада 18 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 12тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 40та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 20та гол уришган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 37 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.

2013 йилги мавсумда биринчи давранинг 5-турида Қаршида бўлиб ўтган баҳсда “аждарлар” йирик ғалабага эришишган. “Насаф” сафида Илҳом Шомуродов дублга эришган бўлса, Артур Геворкян битта гол урганди – 3:0. Иккинчи даврада ҳам “аждарлар” йирик ғалабага эришишган. Азамат Алланиёзов ва Артур Геворкян иккитадан гол уришган. Азиз Ғуломхўжаев “Шўртан” сафида ягона жавоб тўпини киритган – 1:4.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2013 «Шўртан» - «Насаф» 1:4
11.05.2012 «Шўртан» - «Насаф» 2:3
06.08.2011 «Шўртан» - «Насаф» 2:1
31.10.2010 «Шўртан» - «Насаф» 1:0
09.11.2009 «Шўртан» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Шўртан” Ғузорда бўлиб ўтган ўйинларда 5 марта муваффақиятга эришган. “Насаф” эса сафарда 4 бор 3 очкога эга бўлган. Ғузорда бу жамоалар ўртасида умуман дуранг кузатилмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика