RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  1 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  5 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  20 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Превью. "Шўртан" - "Гулистон" Новости

Превью. "Шўртан" - "Гулистон"

“Шўртан” ва "Гулистон" олий лигада шу кунгача фақат бир марта тўқнаш келишган.
«ШЎРТАН» - «ГУЛИСТОН»
28 сентябрь. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, Н.Мешков.
Назоратчи: С.Эрматов.

Шу йилнинг биринчи даврасида Гулистонда бўлиб ўтган баҳсда бу жамоаларнинг дастлабки тўқнашуви бўлди. Ўша ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишганди. Роббим Ҳасанов ва Бобуржон Акбаровнинг голларига меҳмонлар сафида Обид Жўрабоев жавоб қайтарганди.

“Шўртан” бу мавсумда ўз майдонида ўтган 9та ўйинда 2та ғалабага эришган ва 3 марта дуранг ўйнаган. 4 бор мағлубиятга учраган. “Гулистон” эса сафардаги 10та ўйиннинг фақат биттасида ғолиб чиққан ва бир марта дуранг ўйнаган. Қолган 8та баҳсда Ашурматов шогирдлари сафарда мағлуб бўлишган.

Айни пайтда “Гулистон” 19та ўйиндан 17 очко жамғариб мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. “Шўртан” эса 13 очко билан рақибдан кейинги ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика