RU

Последние новости

11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  1 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  2 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  6 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  23

Превью. Роналду vs Ибрагимович: икки характер, икки кучли футболчи ва шахс қарама-қаршилиги Новости

Превью. Роналду vs Ибрагимович: икки характер, икки кучли футболчи ва шахс қарама-қаршилиги

Бугун Италия Кубоги ярим финали доирасида "Ювентус" меҳмонда "Милан" билан куч синашади.

Италия Кубоги ярим финали. Биринчи ўйин
13 февраль 00:45
Милан. "Сан-сиро" стадиони
Бош ҳакам: Паоло Валери

Турнирдаги йўли

"Милан" Италия Кубоги ўйинларида етарлича ўзига ишонч билан ҳаракат қилмоқда. 1/8 финал ўйинида "россонери" СПАЛни 3:0 ҳисобда мағлуб этди, чорак финалда "Торино"га қарши беллашувда дуранг натижа қайд этди (2:2), лекин қўшиб берилган вақтда Милан клуби яна 2та гол урди ва 4:2 ҳисоб билан ярим финал томон йўл олди.

"Ювентус" ҳам турнирнинг 1/8 босқичидан старт олди ва илк ўйинда "Удинезе"га ҳеч қандай имкон қолдирмади (4:0), чорак финал ўйинида эса уйида "Рома"дан устун келди (3:1). Италия Кубоги ярим финал баҳслари 2та ўйиндан иборат. Биринчи ўйин бугун "Сан-Сиро" стадионида, жавоб учрашуви эса 4 март куни Турин шаҳрида бўлиб ўтади.


Умумий ҳолати

"Алльянц Стадиум"да бўлган сўнгги 4та ўйинда учралган уч мағлубият "Ювентус"ни ҳавотирга солиб қўйди. Айниқса, яқиндагина элитага қайтган клуб 30-дақиқада кучли босим ўтказди, иккинчи таймда эса устунликни қўлдан бой берган жамоага 2та гол уришга эришди (2:1). "Юве" ҳақида бундай гапларни айтиш бироз ғалати... Ҳаттоки, футболчилар клубдан ҳали ҳам маош олаётган Массимилиано Аллегрини жамоага қайтаришларини сўрашибди.

Қизиқ... Бироқ ёзда Турин клуби бошқарувини ўз қўлига олган Сарри истеъфога чиқиши ҳақидаги хабар фақатгина "La Repubblica" газетасида чоп этилди. Бошқа нашрларда ҳали бу мавзуга оид ҳеч қандай маълумот чиққани йўқ. Бу хабарга ишониш қийин. Биринчидан, Турин раҳбарияти Саррига маълум муддат берган. Иккинчидан эса мавсум ўртасида "Ювентус" мураббийни ишдан бўшатмаслиги аниқ. Скудетто қўлга киритилди, жамоа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўйнади ва Италия Кубоги финалига чиқиш учун давогарлик қилмоқда. Аммо, ўйин билан боғлиқ муаммолар мавжуд ва улар сўнгги баҳсларда янада кучайиб кетди.

"Милан" эса мавсумнинг биринчи қисмига қараганда, иккинчи ярмида нисбатан яхши ўйин намойиш этмоқда. 23-тур Милан дербиси бу жамоа қанчалик ажойиб ўйин кўрсатганига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Тўғри, иккинчи бўлимда Конте жамоаси ғалабани ўз томонларига оғдириб олдилар. Таъкидлаш жоизки, сўнгги мағлубият клубнинг бу йилдаги биринчи (!) мағлубиятидир. Энди эса "Милан" Италия Кубоги доирасида мамлакат чемпиони билан куч синашади.

"Ювентус" сўнгги 5 ўйиннинг 2тасида мағлуб бўлди, иккиси ҳам меҳмонда. Туринликлар сафарда бироз ўзларини йўқотиб қўймоқдалар. Шу сабабли, бугунги ўйинни "Юве" учун осон кечади дейиш қийин. Шундай бўлса-да, "кекса синьора"нинг устун томони — бу Криштиану Роналду. Португалиялик А Сериянинг сўнгги 10 турида майдонни голсиз тарк этгани йўқ. У "Милан"га қарши баҳсда ҳам бир йўлини топиб, рақиб дарвозасини ишғол этса ажабмас.

Жамоалар бу мавсум битта ўзаро ўйин ўтказдилар: "Милан" ноябрда Туринга сафар уюштирди ва минимал ҳисобда "Ювентус"га (0:1) ғалабани бой берди.


Тахминий таркиб

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли 4-4-2 тактикасидан, "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри эса 4-3-1-2 схемасидан фойдаланиши кутилмоқда.


"Милан" - "Ювентус"

"Ювентус" "Милан" устидан барча мусобақаларда 9 бор ғалаба қозонган, Миландаги ўйинларнинг сўнгги 7 тадан 6тасида зафар қучган. "Россонери" туринликларга қарши қанчалик яхши ўйнаганига қарамай, гол уролмади ва тўп ўтказиб юборди. Ноябрда, лига учрашуви доирасида Туринда, Дибаланинг бир нечта ҳимоячиларни ортда қолдирганидек. Шунингдек, ўтган ўзаро 14 ўйиндаги 30та голни ёдга олсак. Зерикарли ва барчаси олдиндан аниқми? Унчалик эмас. Боз устига тўқнашув ғолиби икки ўйинда маълум бўлади. Саррининг гапларини ҳам ҳисобга олсак, дуранг бўлиши эҳтимоли ҳам юқори.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика