Превью. “Қўқон-1912” - “Сўғдиёна”
27 июл 2018 15:49
Новости
Превью. “Қўқон-1912” - “Сўғдиёна”
Эътиборингизга жамоаларнинг Қўқондаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.
УШБУ МАВСУМДА
Биринчи давра 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилган эди. Ўйиннинг 5 дақиқасида Мурод Холмухаммедов пенальтидан ҳисобни очган бўлса,Сардор Азимов 57 дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган.
ЎЙИНИ АҲРОЛ РИСҚУЛЛАЕВ БОШҚАРАДИ
“Қўқон-1912” - “Сўғдиёна” ўйинини Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Дониёр Сайлалов ва Ришат Нуғмоновлар ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Фаррух Янсупов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Роман Черников

ЎЗАРО УСТУНЛИК
“Қўқон-1912” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 23 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 11 та, “Қўқон-1912” ҳисобида 7 та ғалаба мавжуд. 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар томонида: 28:38 . “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 38 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912” 26 очкони қўлга қиритган.
“Қўқон-1912” майдонида ўтган сўнгги 5 та учрашув :
20.06.2017 «Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» 3:2
16.06.2016 «Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» 1:2
05.11.2015 «Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» 1:3
11.05.2002 «Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» 1:0
12.09.2000 «Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» 3:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қўқондаги 11 та ўйиндан 2 тасида “Сўғдиёна”, 7 тасида “Қўқон-1912” ғалаба қозонган. 2 та учрашув дуранг натижа билан якунланган.
ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ:
Ёшлар лигаси баҳси 28 июль куни соат 17:30 да Уч кўприк “Марказий” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси 29 июль куни соат 19:00 да Қўқон “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии