RU

Последние новости

01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4

Превью. "Қўқон-1912" - "Олмалиқ" Новости

Превью. "Қўқон-1912" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 20-турида "Қўқон-1912" клуби ўз уйида "Олмалиқ"ни қабул қилади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
26 август 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пулатов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

“Олмалиқ ” ва “Қўқон-1912” клублари шу кунга қадар олий лигада фақат бир марта тўқнаш келишган. “Қўқон-1912” жамоаси сўнгги бор 2003 йил элитада иштирок этган. “Олмалиқ” клуби эса 2008 йилдан буён олий лигада ўйнаб келмоқда.

Дастлабки даврада Олмалиқда ўтган баҳсда Ориф Мамажонов ҳисобни очганди. Бунга майдон эгалари сафида Неманья Йованович ҳамда Зоҳир Пиримов жавоб беришиб "Олмалиқ"қа иродали ғалаба келтиришган эди - 2:1.

Игорь Шквирин бошчилигидаги иккинчи даврани сафарда “Пахтакор”га қарши баҳс билан бошлади – 1:2. 17-турда сафарда “Насаф”га имконият бой берилди – 0:2. Сўнгра “Андижон” сафарда мағлуб этилди – 4:2. Ниҳоят ўтган турда жамоа ўз уйида “Машъал”га қарши ўйин ўтказиб 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. "Олмалиқ" 19та ўйиндан 31 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.

“Қўқон-1912” жамоаси иккинчи давранинг илк турини ўз уйида “Динамо”га қарши ўтказиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Кейинги турда “Пахтакор” меҳмони бўлиб ютқазиб қўйди - 1:4. 18-турда қўқонликлар ўз майдонларида “Насаф”га ютқазиб қўйишди – 1:3. Ўтган турда Рустам Абдуллаев жамоаси Андижонда “Андижон”ни мағлуб этди – 2:1. "Қўқон-1912" 19 турдан кейин 17 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика