RU

Последние новости

15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  17 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1

Превью. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган водий дербисида "Қўқон-1912" "Нефтчи" билан куч синашади.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Нефтчи» (Фарғона)  
19 июнь 2015. Қўқон. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

“Қўқон-1912” ва “Нефтчи” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 16та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида - 60:21. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 50 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 2 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг. Қўқонликлар ҳисобида ғалаба йўқлигини айтиб ўтдик.

Бу жамоалар сўнгги бор 2003 йил тўқнаш келишган. Қўқондаги баҳсда меҳмонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. Мезбонлар сафида Муҳиддин Абдувалиев иккита гол урганди, меҳмонлар сафида Анвар Бердиев учта ва Шерзод Раимжонов гол урган. Фарғонада эса янадан йирик ҳисоб қайд этилган. Фарғоналиклар таркибида Нодир Қўзибоев, Акмал Холматов, Шерзод Раимжонов, Умид Исоқов (2та), Азиз Алижонов ўзларини кўрсатишганди. Меҳмонлар сафида Раҳмат Иноғомов ҳамда Андрей Стрельцов гол уришганди – 6:2.

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
20.05.2003 «Қўқон-1912» - «Нефтчи» 2:4
03.08.2002 «Қўқон-1912» - «Нефтчи» 0:4
08.04.2000 «Қўқон-1912» - «Нефтчи» 2:3
16.10.1999 «Қўқон-1912» - «Нефтчи» 1:6
18.10.1998 «Қўқон-1912» - «Нефтчи» 2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 7тасида ютқазиб қўйди. Икки марта дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика