Превью. "Қўқон-1912" - "Машъал"
12 сен 2015 09:00
Новости
Превью. "Қўқон-1912" - "Машъал"
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак)
12 сентябрь 2015. Қўқон. "Марказий" стадион. 16:30
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Ж. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
“Қўқон-1912” ва “Машъал” олий лигада 7 бора тўқнаш келишган. Натижалар воҳа клубининг устунлигини кўрсатмоқда.
“Машъал” ушбу рақибни 5 марта мағлуб этган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида битта ғалаба мавжуд. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 13та гол уришган, қўқонликлар 5 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Муборак клуби ўзаро ўйинларда 16 очкога эга бўлган, Қўқон клуби ҳисобида 4 очко бор. “Машъал”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Қўқон-1912”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди.
Дастлабки даврада Муборакда ўтган ўйинда Владислав Иванов ҳисобни очганди. Зоҳир Қўзибоевнинг дубли эса ўйинга нуқта қўйганди – 3:0.
Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
07.05.2003 «Қўқон-1912» - «Машъал» 0:2
13.04.2002 «Қўқон-1912» - «Машъал» 3:1
14.10.1995 «Қўқон-1912» - «Машъал» 0:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган 3та ўйиннинг биттасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Бир учрашувда дуранг қайд этилган. Бир бор Муборак клуби сафардан ғалаба билан қайтган.
Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
Комментарии