RU

Последние новости

00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  2 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  3 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0

Превью. "Қўқон-1912" - "Андижон" Новости

Превью. "Қўқон-1912" - "Андижон"

Олий лигага қайтган "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида илк учрашувни "Андижон"га қарши ўтказади.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон)
11 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувосилов, А.Калинин, А.Рубаков.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Қўқон-1912” ва “Андижон” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Андижон”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Бургутлар” 9та ўйинда ғолиб бўлишган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. 5 учрашувда эса “Қўқон-1912” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Андижон” олдинда – 40:29. Ўзаро ўйинларда “Андижон” 31 очкони, “Қўқон-1912” эса 19 очкони  қўлга киритган.

“Қўқон-1912”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 6:0 бўлиб турибди.

2003 йил бўлиб ўтган ўйинларда майдон эгаси бўлган клуб ғалаба қозонган. Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлардан Муҳсин Низомиддинов ва Раҳмат Иноғомов гол уришган, бунга Санжар Асқаралиев жавоб берган – 2:1. Андижонда эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилган. “Бургутлар” ҳужумчиси Бахтиёр Ҳамидуллаев “Андижон”га уч очко келтирган – 1:0.


“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
29.06.2003 «Қўқон-1912» - «Андижон» 2:1
30.03.2002 «Қўқон-1912» - «Андижон» 1:1
11.04.2000 «Қўқон-1912» - «Андижон» 1:1
23.05.1999 «Қўқон-1912» - «Андижон» 5:1
28.03.1998 «Қўқон-1912» - «Андижон» 0:6

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Қўқонда 9та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 5тасида мезбонлар, 3та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. “Андижон” сафарда фақат бир марта (1998 йил) Қўқондан ғалаба билан қайтган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика