RU

Последние новости

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  0 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  20 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  17 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

Превью. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Сўғдиёна"

Юрий Лукин бошчилигидаги "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
21 июнь. Навоий. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 19:30
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 20 марта куч синашишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 20 баҳснинг 11тасида ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 5та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига 24:15. Ўзаро ўинларда “Қизилқум”  37 очони қўлга киритган бўлса, “Сўғдиёна” бўлса фақатгина 19 очколик бўлган.

“Қизилқум”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Сўғдиёна”нинг  “Қизилқум”устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса –2:0 ни ташкил этади.

Ўтган мавсумда “Қизилқум” ўз уйида 3:1 ҳисобида муваффақият қозонган. Олим Навкаров ва Алишер Саматов меҳмонларни ранжитишган, Асил Бегимқулов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган. Сўнгги голни Хуршид Йўлдошев “Қизилқум” дарвозасига урган. Зоминда ташкил этилган баҳсда “Сўғдиёна” вакиллари учта гол уришган. Ренат Байрамов ва Мурод Тошматов меҳмонлар дарвозасига, Элёр Орипов эса ўз дарвозасига тўп киритган – 2:1.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

20.06.2013  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  3:1
22.10.2011  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  0:0
20.06.2009  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  3:0
27.09.2008  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  1:0
13.05.2006  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” уйида бўлиб ўтган баҳсларда “Сўғдиёна” умуман ғалаба қозона олмаган. 7та учрашувда “Қизилқум” ғалаба қозонган, қолган 3та ўйинда дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика