RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Превью. "Қизилқум" - "Металлург" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Металлург"

Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург" клуби Навоийда Юрий Лукин устозлик қилаётган "Қизилқум" меҳмони бўлади.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «МЕТАЛЛУРГ»
2 ноябрь 2014. Навоий. “Ёшлик” стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: М. Исмоилов (Тошкент), М. Саидкасимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 29 бор кесишган. Устунлик “Қизилқум” томонида. 14та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 7та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Қизилқум” фойдасига. Навоийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 43та гол киритиб ўз дарвозаларидан 32 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 49 очкони, “Металлург” эса 31 очкони қўлга киритган.

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

Биринчи даврада Бекободда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Иккинчи бўлим бошида Дилмурод Каримов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди. Баҳс тугашига 7 дақиқа қолганида Владимир Шишелов якуний натижани ўрнатганди – 1:1.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.09.2013 «Қизилқум» - «Металлург» 1:0
27.10.2012 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0
17.09.2011 «Қизилқум» - «Металлург» 2:1
13.03.2010 «Қизилқум» - «Металлург» 0:1
23.08.2009 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган ўйинларда 10 марта мезбонлар ғалаба қозонган. 2та учрашув дуранг қайд этилган. Яна 2та ўйинда “Металлург” сафарда зафар қучган. Сўнгги уч ўйинда “Металлург” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика