RU

Последние новости

12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  3 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6

Превью. "Қизилқум" - "Машъал" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Машъал"

Олий лиганинг 25-турида "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак)
16 октябрь 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 25 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Ушбу ўйинлардан 7 тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 12 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 6 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 32та гол киритган “Қизилқум” эса 29 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” 33, “Қизилқум” 30 очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Муборакда ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишса ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Қизилқум» - «Машъал» 0:0
17.08.2012 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1
01.10.2011 «Қизилқум» - «Машъал» 0:1
14.08.2010 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1
23.03.2009 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 12та учрашувнинг 9таси дуранг билан тугаган. Битта ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозонган, яна икки учрашувда “Машъал” сафардан уч очко билан қайтган. Навоий клуби бу жамоа билан ўз уйидаги охирги 8та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика