RU

Последние новости

11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  18 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  98 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3

Превью. «ҚИЗИЛҚУМ» - «ЛОКОМОТИВ» Новости

Превью. «ҚИЗИЛҚУМ» - «ЛОКОМОТИВ»

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 17 бор кесишган.
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Локомотив» (Тошкент)
26 август. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 18:45
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Натижалар “Локомотив”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Тошкент клуби 7та ўйинда ғалабага эришган, 6та учрашувда “Қизилқум” ғолиб чиққан. Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 21та гол киритиб ўз дарвозаларидан 14 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” 25, “Қизилқум” эса 22 очкони қўлга киритган. 

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда “Локомотив” 3:1 ҳисобида зафар қучган. Ўша ўйинда Фаррух Шотурсунов дастлаб меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Шундан сўнг Акмал Холматов (иккита) ва Иван Нагаевнинг голлари “темирйўлчилар”га иродали ғалаба келтирганди.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.08.2012 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:1
03.04.2010 «Қизилқум» - «Локомотив» 0:1
29.06.2009 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
05.07.2008 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
26.05.2007 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз майдонида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг ярмида муваффақият қозонган. 3та баҳсда “темирйўлчилар” сафардан 1 очко билан қайтишган. Фақат бир марта (2010 йил) “Локомотив” “Қизилқум”ни сафарда мағлуб эта олган. Охирги икки ўйинда “Қизилқум” ўз уйида рақибни енга олмаган.

Жамоаларнинг охирги 5та ўйин натижаси: “Қизилқум” (МДМММ) – “Локомотив” (ЮДДЮЮ)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика