RU

Последние новости

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  0 10:24Мусиала операция қилинди  2 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

Превью. "Қизилқум" - "Андижон" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Андижон"

Олий лиганинг 9-турида "Андижон" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон)
14 май 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 28 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 14 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 12 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 48:41. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 44 очкони, “Андижон” эса 38 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил Навоийдаги баҳс тақдирини Андрей Деркач томонидан урилган гол ҳал қилганди – 1:0. Водийдаги учрашувда эса голлар шоуси бўлганди. Мезбонлар сафида Асқар Жадигеров, Анвар Бердиев ва Абдулатиф Абдуқодиров тўп киритишганди. “Қизилқум”дан Баҳриддин Ваҳобов ва Наврўзбек Алимов жавоб берди – 3:2.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.04.2015  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
23.03.2014  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
15.06.2012  «Қизилқум» – «Андижон»  1:2
13.08.2011  «Қизилқум» – «Андижон»  2:0
15.05.2010  «Қизилқум» – «Андижон»  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” клуби ўз тарихида “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 14та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012) ва бир бор дуранг (2008) ўйнаган. Қолган 12 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган. Охирги икки йилда “Қизилқум” гол ўтказмаган ва икки бор ғалаба қозонган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика