Превью. Премьер-лиганинг 4-турини Манчестер дербиси очиб беради
10 сен 2016 12:07
Новости
Превью. Премьер-лиганинг 4-турини Манчестер дербиси очиб беради
Ушбу тур баҳсларини Манчестер дербиси бошлаб беради.
"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити"
Жорий мавсум бошланишидан олдин Манчестер шаҳрининг икки гранди янги бош мураббийга эга бўлди. "Эл-Классико"ни турли жанжаллар, даҳанаки жанглар билан қизитган Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола бу сафар Манчестер дербисида томоша кўрсатишади. Айни дамда "қизил иблислар" ва "шаҳарликлар" очко йўқотмай келишмоқда. Имкониятларга тўхталадиган бўлсак, улар тенг. Сўнгги мавсумда "Манчестер Юнайтед" "Сити"га қарши баҳсларда 4 очко ишлаган.
Имкониятлар: 50 - 50
"Арсенал" - "Саутгемптон"
Жорий мавсум старти Арсен Венгернинг "Арсенал" устози сифатидаги 10 йиллик фаолиятини эслатиб юбормоқда. Чемпионат стартидаги мағлубиятлар, мавсумлар оралиғида янги футболчилар йўқлиги ва трансфер ойнаси ёпилиши олдидан бир нечта қиммат харидлар. Бу ҳар йили такрорланади.
Клод Пюэль шогирдлари 3 та ўйинда бор-йўғи 2 очко ишлашди. "Саутгемптон" вазиятни ўнглаш учун "Лилль" ҳужумчиси Софиан Буфалга 25 млн. евро сарфлади. "Авлиёлар" жорий мавсум давомида турнир жадвалининг иккинчи қисмида боришига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.
"Арсенал" "Саутгемптон"га қарши 6 та баҳснинг бор-йўғи 1 тасида ғалаба қозонган. "Авлиёлар" ҳам рақибини бир маротаба таслим этган. Меҳмонларнинг мавсум бошидаги муаммоларини ҳисобга олсак, "тўпчилар"да имконият кўпроқ.
Имкониятлар: 55 - 45
"Борнмут" - "Вест Бромвич"
"Борнмут" тақвим борасида омадсизликка учради. Улар МЮ ва "Вест Хэм"га мағлуб бўлишди, "Кристал Пэлас" билан бўлса муроса кўчаси танланди (1:1). Навбатдаги учрашувда "Борнмут" ўз ўйинини кўрсатиши керак. Акс ҳолда, мавсум шундай давом этади.
"Вест Бромвич" чемпионат стартида ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ, аммо уларнинг рақиблари кучли бўлмаганлиги туфайли, 4 очко ишлашди ва турнир жадвалининг марказидан жой олишди. Ёз охирида "Вест Бром" Носир Шодли, Аллан Ньома ва Хэл Робсон-Кануни харид қилди. Бу трансферлар Тони Пьюлис жамоасини кучайтириши керак.
"Борнмут" дебют мавсумида "Вест Бромвич"га мағлуб бўлмаган.
Имкониятлар: 50 - 50
"Бёрнли" - "Халл Сити"
"Бёрнли" уй жамоаси, чунки улар ўз майдонида "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, сенсация қайд этишди. Аммо меҳмондаги ўйинларда "Суонси" ва "Челси" Шон Дайч жамоасига очко бермаган. "Бёрнли" Премьер-лиганинг кўплаб клублари каби харидни трансфер ойнаси ёпилишидан олдин амалга оширди.
"Халл Сити" Премьер-лига дебютанти ҳисобланади. Улар биринчи учта ўйинда бор кучини кўрсатишди ва 6 очко ишлаб олишди. "Лестер" ва "Суонси"ни мағлуб этган "Халл" 7 очко тўплаши мумкин эди, аммо МЮнинг сўнгги дақиқалардаги голи бунга йўл қўймади. Жамоа трансфер ойнасининг сўнгги кунларида 6 нафар футболчини харид қилишди. Райан Мэйсон, Дэвид Маршалл ва Дьёмерси Мбокани жамоанинг муҳим футболчиларига айланиши мумкин.
"Бёрнли" "Халл Сити"га қарши сўнгги 11 йил ичидаги 9 та уй учрашувининг 7тасида ғалаба қозонган, аммо меҳмонларнинг жорий мавсумдаги ўйинини ҳисобга олсак, улар бугун мағлуб бўлмасликлари керак.
Имкониятлар: 50 - 50
"Вест Хэм" - "Уотфорд"
"Вест Хэм" - жорий мавсумнинг асосий омадсизи ҳисобланади. "Болғаурарлар" Европа лигасини саралаш босқичидаёқ тарк этди, Премьер-лигада эса 3 та ўйиндан сўнг 3 очко тўплашди. Тўғри, улар чемпионатда "Челси" ва "Манчестер Сити"га мағлуб бўлишди. Терма жамоалар танаффуси Славен Биличга ёрдам бериши мумкин.
"Уотфорд" ёзда таркибни кучайтириш учун 73 млн. евро сарфлади. Жамоанинг сўнгги хариди Кабул, Роберто Перейра, Янмат, Кумс ва Стефано Окака бўлди. Ҳозирча бу футболчилар "Уотфорд"га катта ёрдам бераётгани йўқ. 3 та ўйиндан сўнг жамоа бор-йўғи 1 очко тўплаган. Вальтер Маццари жамоаси "Челси" ва "Арсенал"га мағлуб бўлди. Бу таркиб билан Премьер-лигада жон сақлаш учун курашиш катта хато бўлади.
"Уотфорд" меҳмонда жуда ёмон ўйнамоқда, улар 16 апрельдан бери мезбон жамоани таслим эта олишмаяпти.
Имкониятлар: 55 - 45
"Миблсбро" - "Кристал Пэлас"
"Мидлсбро" Премьер-лигани ёмон бошламади, улар чемпионатнинг 3 ўйинида бирорта ҳам мағлубиятга учрашмади ва 5 очко жамғаришди. Айтор Каранканинг таркиби ёзги харидлардан кучайган. Улар ўзига тенг жамоалардан очко олишга қодир.
"Кристал Пэлас" мавсумни яхши бошлай олмади, айниқса ҳужумда ишлар юришмаяпти. Шу сабабли, улар Бентеке ва Реми билан шартнома тузишди.
Ўтган мавсумни қўшиб оладиган бўлсак, "Боро" уйидаги сўнгги 10 та учрашувда мағлубият нималигини билмай келмоқда.
Имкониятлар: 55 - 45
"Сток Сити" - "Тоттенхэм"
"Сток Сити" мавсумнинг яна бир омадсизларидан ҳисобланади. Жамоа 3 та учрашувда бор-йўғи 1 очко ишлади. Улар трансфернинг сўнгги кунида Бруно Мартинс Инди ва Вильфрид Бонини харид қилишди.
"Тоттенхэм" икл уч турда 5 очко жамғарди. "Эвертон" ва "Ливерпуль"га қарши баҳсларда 4 очко йўқотилди. "Шпорлар" харид қилган Мусса Сиссоко жамоа маркази ва ҳимоясини кучайтира олади.
"Сток Сити"нинг 6 футболчиси жароҳатланганини ҳисобга олсак, бу учрашувда меҳмонлар фаворит.
Имкониятлар: 45 - 55
"Ливерпуль" - "Лестер Сити"
"Мерсисайдлар" илк турда "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, кейинги икки учрашувни аввалгисидек ёрқин ўтказишмади. Терма жамоалар ўйинидаги танаффус клубга фойда келтириши керак. Бундан ташқари, Клопп жамоаси реконструкция қилинган стадионда илк учрашувини ўтказади.
Англиянинг амалдаги чемпионлари эса натижаларни яхшилаб бормоқда. Улар биринчи турда мағлубиятга учрашди, иккинчи баҳсда дуранг қайд этиб, сўнгги ўйинда "Суонси"ни таслим этишди. Улар трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Слиманини ўз сафига қўшиб олишди.
"Ливерпуль" уйдаги биринчи баҳсда бор кучини кўрсатиши керак.
Имкониятлар: 55 - 45
"Суонси" - "Челси"
"Суонси" трансфер ойнасининг сўнгги кунида харид амалга оширмаган Премьер-лиганинг кам сонли клубларидан бири бўлди. Улар ҳисобида бор-йўғи 3 очко бор. Жамоа "Халл" ва "Лестер"га қарши баҳсларда ҳам очко ишлаши мумкин эди, аммо уларнинг бироз омади келмади.
Антонио Конте қўл остидаги "Челси" яна ғалаба қозонишни бошлади. Жамоанинг янги харидлари Маркос Алонсо ва Давид Луис "кўклар"нинг ҳимоясини янада кучайтириши мумкин.
Ҳозиргача очко йўқотмаган "Челси" бугун ҳам ушбу анъанани давом эттириши керак.
Имкониятлар: 40 - 60
"Сандерленд" - "Эвертон"
Дэвид Мойес жамоаси ўтган мавсум стартини такрорлашмоқда. "Сандерленд" узоқ вақт ғалаба қозона олмай, турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида қолиб кетган эди. Уч турдан сўнг "қора мушуклар" ҳисобида 1 очко бор. "Сандерленд" ўз уйидаги кучли ўйини туфайли мағлубиятдан қутилиб қолган эди.
"Эвертон"га Куман келганидан сўнг улар мавсум бошида мағлуб бўлишни тўхтатишди. Уч турдан сўнг 7 очкога эга жамоа турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Ромелу Лукаку терма жамоада дубль қайд этди.
Бу баҳсда "Эвертон"нинг қўли баланд келиши мумкин.
Имкониятлар: 45 - 55
Комментарии