RU

Последние новости

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланмоқда  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  2 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  23 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  5 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  7

Превью: “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” Новости

Превью: “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли”

10 февраль куни Чемпионлар лигасидаги ўйин билан жамоамиз 2020 йилги мавсумни бошлайди.

Кетма-кет учинчи мавсум “Пахтакор” мавсумни халқаро майдондаги иштироки билан бошлаб беради. Илк ўйин бу сафар БААнинг энг кучли жамоаларидан бири, айни пайтда ўз чемпионатида ишонч билан пешқадамлик қилаётган “Шабаб Ал Аҳли” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Дубай шаҳрининг ушбу клуби охирги йилларда мавқеини мустаҳкамлаб, совринларни қўлга киритиб келмоқда.

“Пахтакор” мазкур ўйинга тайёргарлик доирасида Тошкент ва БААнинг Абу Даби амирлигида ўтган йиғин, шунингдек, назорат учрашувлари ўтказди. БААдаги йиғинда “Ростов” (1:1), “Жилина” (0:0) ва “Сувон Самсунг” (1:0) билан беллашувлар ташкил этилди. “Шабаб Ал Аҳли” эса БАА чемпионати учрашувларида майдонга тушди.

“Шерлар” бу рақибга қарши 6 учрашувда майдонга тушган. Улардан иккитаси “Шабаб” ва тўрттаси “Аҳли”га қарши ўтказилган. Ҳозирги жамоа ушбу клублар, шунингдек, “Дубай” жамоаси бирлашувидан ташкил топган. “Шабаб” билан 1:0 ва 1:2 ҳисоблари қайд этилган. “Аҳли” эса 3:2, 1:0, 2:1 ва 2:0 ҳисобларида доғда қолдирилган. Демак, умумий ҳисобда 6 баҳсдан 5тасида "Пахтакор" устун келган. Рақиб дарвозасига 10 тўп киритилиб, 5 гол ўтказиб юборилган.

Ўйинни жамоалардан дисквалификация сабабли ўтказиб юборишга мажбур футболчилар мавжуд эмас.

“Пахтакор” ва “Шабаб Ал Аҳли” жамоалари ўртасидаги беллашув 10 февраль, душанба куни 16:00да “Пахтакор” стадионида бошланади. Муҳим баҳсда "Пахтакор"ни стадионда қўллаб-қувватланг!

Пахтакор

Jaloliddin Masharipov - 18', Драган Черан - 70'

Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 1

10/02/2020, 15:00

1
:
2
Завершен

Аль-Ахли

Педро Конде - 67'

45'
90'
18'  Jaloliddin Masharipov
56'  Sardor Sabirkhodjaev
61'  Одилжон Хамробеков
70'  Драган Черан
73'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
81'  Sherzod Azamov (Анзур Исмаилов)
90'  Фаррух Сайфиев (Владимир Казак)
42'  Педро Конде
67'  Педро Конде
73'  Исмаил Аль-Хаммади (Ахмад Халил)
74'  Azizjon Ganiev (Harib Abdalla Suhail)
84'  Майед Хассан (Eid Khamis Eid)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика