RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  12 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  17 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи"

Турнинг марказий ўйини бугун Тошкентда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)

16 май, 2015 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00.

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).


Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 46 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 22та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 76та гол киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 73 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

2014 йил биринчи даврада Фарғонада ташкил этилган ўйинда меҳмонлар муваффақият қозонишган. Владимир Козак ва Станислав Андреевнинг биринчи бўлимда урган голларига ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов жавоб берган – 1:2. Тошкентда эса Владимир Козакнинг урган голи “Пахтакор”га ғалаба келтирган – 1:0.

Тошкент бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
09.08.2014 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
17.03.2013 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
05.10.2012 «Пахтакор» - «Нефтчи» 3:0
22.03.2011 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
11.09.2010 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 17тасида муваффақият қозонган. 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Нефтчи” Тошкентдан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос. “Нефтчи” охирги марта бу рақиб майдонида 2001 йил ғалаба билан қайтган. Кейинги 13та учрашувда “шерлар” мунтазам равишда ғолиб бўлиб келишган. 


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика