RU

Последние новости

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  95 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  11 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Превью: “Оқ-тепа” – “Хоразм” Новости

Превью: “Оқ-тепа” – “Хоразм”

Эртага жамоамиз Ўзбекистон Биринчилигининг иккинчи босқич, 14-тур доирасидан ўрин олган беллашувда “Хоразм”ни қабул қилади.
Мазкур рақиблар 1-лига баҳсларида шу кунга қадар 9 марта тўқнаш келишган. Дастлабки тўқнашув 2007 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда сафардаги баҳсда ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада ғалабани қўлдан бой берган жамоамиз Тошкентда биргина пенальти туфайли ютқазиб қўйган. 2008 йилги учрашувларда ҳар икки жамоа ўз уйидаги беллашувларда ғалаба нашидасини сурган. Тошкентда 4:1 ҳисобида “Оқ-тепа” ғалаба қозонган бўлса, Урганчдаги ўйинда 3:2 натижаси қайд этилган. 2011 йил энди “Хоразм” вакилларимиздан яққол устунлик қилиб, умумий ҳисобда “Оқ-тепа” дарвозасини 6 марта ишғол қилган. Ўтган йили ҳам томонлар ўз майдонларида ғалаба нашидасини суришган. Бу йил биринчи даврадаги ўйин натижасидан мухлисларимизнинг хабари бор. Урганчда майдон эгалари ишқибозларга голлар шоусини уюштириб берганди – 5:1.

Ўзаро ўйинлар натижасига кўра, устунлик ҳозирча “Хоразм” томонида. Урганчликлар ҳисобида 6та ғалаба бор. Жамоамиз рақибдан икки марта устун келишга муваффақ бўлган. Яна бир беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Ушбу баҳс ўзаро учрашувлардаги биринчи ўйинга тўғри келади. Дарвозаларни ишғол қилиш борасида ҳам устунлик хоразмликлар тарафида бўлиб турибди – 11х20.

Ўзаро баҳсларда энг кўп голга Владимир Гаврилов ҳамда Рўзимбой Аҳмедов муаллифлик қилган – 4тадан. Аҳамиятлиси, айни вақтда “Оқ-тепа” футбол мактаби директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Владимир Владимирович иккала жамоа сафида ҳам ўйнаб, дарвозаларни 4 мартадан ишғол қилишга муваффақ бўлган ва ўз ҳисобига 8та гол ёзиб қўйган. Рўзимбой Аҳмедов эса, “Хоразм” сафида “Оқ-тепа” дарвозасини 4 бор нишонга олган.


2007 ЙИЛ
17-тур. 19 июнь
ХОРАЗМ - ОҚ-ТЕПА - 2:2 (1:2)
Урганч. 3000 томошабин.
Бош ҳакам:
Ильдар Шамсиев - 8,5.
Голлар: Алишер Бозоров, 2 – 0:1. Самандар Акбаров, 12 – 0:2. Бекзод Отаниёзов, 23 – 1:2. Рўзимбой Аҳмедов, 90+3 – 2:2.


23-тур. 18 август
ОҚ-ТЕПА - ХОРАЗМ - 0:1 (0:1)
Тошкент. 100 томошабин.
Бош ҳакам
: Андрей Букатин - 7,9.
Гол: Рўзимбой Аҳмедов, 37-пенальтидан – 0:1.
Фойдаланилмаган пенальти: Зокир Мирзааҳмедов, 7 (“Оқ-тепа”).


2008 ЙИЛ
11-тур. 31 май
ОҚ-ТЕПА - ХОРАЗМ - 4:1 (1:0)
Тошкент. 72 томошабин.
Бош ҳакам:
Холмат Мирзааҳмедов - 8,2.
Голлар: Владимир Гаврилов, 8 – 1:0. Мансур Алибоев, 48 – 2:0. Владимир Гаврилов, 75 – 3:0. Мансур Абдуллаев, 82 – 3:1. Владимир Гаврилов, 90+2 – 4:1.

 
24-тур. 7 сентябрь
ХОРАЗМ - ОҚ-ТЕПА - 3:2 (1:0)
Урганч.
Бош ҳакам:
Амриддин Сайдалиев - 8,2.
Голлар
: Рўзим Аҳмедов, 23 – 1:0. Шуҳрат Абдумуротов, 63 – 1:1. Рўзим Аҳмедов, 78-пенальтидан – 2:1. Владимир Гаврилов, 85 – 2:2. Одил Отажонов, 90+3 – 3:2.


2011 ЙИЛ
5-тур. 4 сентябрь
ОҚ-ТЕПА – ХОРАЗМ – 0:2 (0:1)
Тошкент. 73 томошабин.
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов (Андижон) – 8,3.
Голлар: Мансур Абдуллаев, 28 – 0:1. Владимир Гаврилов, 90+3 – 0:2.

 
12-тур. 8 октябрь
ХОРАЗМ – ОҚ-ТЕПА – 4:0 (3:0)
Урганч. 1709 томошабин.
Бош ҳакам:
Акмал Кенжаев (Навоий) – 8,3.
Голлар: Владимир Гаврилов, 7 – 1:0. Владимир Гаврилов, 18 – 2:0. Владимир Гаврилов, 58 – 4:0. Маркс Қуронбоев, 24 – 3:0.
 

2012 ЙИЛ
5-тур. 5 сентябрь
ОҚ-ТЕПА – ХОРАЗМ – 2:1 (0:0)
Тошкент. 253 томошабин.
Бош ҳакам:
Ҳасан Рўзиев (Тошкент).
Голлар: Зокир Мирзааҳмедов, 53-пенальтидан – 1:0. Мурод Бобожонов, 57 – 1:1. Зокир Мирзааҳмедов, 90+1-пенальтидан – 2:1.
 

12-тур. 10 октябрь
ХОРАЗМ – ОҚ-ТЕПА – 1:0 (1:0)
Урганч. 354 томошабин.
Бош ҳакам:
Сергей Ивлев (Навоий).
Гол: Дмитрий Краев, 13 – 1:0.

 
2013 ЙИЛ
3-тур. 21 август
ХОРАЗМ – ОҚ-ТЕПА – 5:1 (4:0)
Урганч. “Олимпия” стадиони. 1053 томошабин.
Бош ҳакам:
Николай Мешков (Самарқанд).
“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Вадим Любинский, Шавкат Раимқулов, Алишер Алимов (Алексей Локтионов, 55), Андрей Шашков, Никита Павленко (Шоҳруҳ Пирназаров, 76), Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев (Азамат Мамажонов, 54), Маъруф Аҳмаджонов (Шоҳруз Норхонов, 60), Зокир Мирзааҳмедов, Хушнуд Маматов (Илҳом Ражабов, 68).
Голлар: Марат Ҳошимов, 3 – 1:0. Азиз Жўраев, 13 – 2:0. Мурод Бобожонов, 17 – 3:0. Қадамбой Нурметов, 38 – 4:0. Маркс Қуронбоев, 47 – 5:0. Зокир Мирзааҳмедов, 56 – 5:1.
Фойдаланилмаган пенальти: Маркс Қуронбоев, 47.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика