RU

Последние новости

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  0 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  19 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  12 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум"

Олмалиқ шаҳридаги янги стадионда "Олмалиқ" ва "Қизилқум" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
«ОЛМАЛИҚ» – «ҚИЗИЛҚУМ»
26 апрель. Олмалиқ. "Олмалиқ" стадиони. 17:30.
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, А.Усмонов, Т.Гайнулин, И.Гармашов
Назоратчи: А.Арутюнов.

“Олмалиқ” ва “Қизилқум” олий лигада 12 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 6тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 4та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 22та тўп киритган, навоийликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 17та гол уришган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 20 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 14 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 4:2.
 
Ўтган мавсумда қайси жамоа ўз уйида ўйнаган бўлса ўша жамоа ғолиб бўлган.  2-турда Олмалиқдаги баҳсда Шахбоз Эркинов ва Мўйдин Мамазулумов мезбонлар сафида ўзини кўрсатишган. Бунга Олим Навкаров битта тўп билан жавоб берган – 2:1. Навоийдаги учрашувда жами 6та гол урилган. “Қизилқум” сафида Алишер Холиқов, Руслан Санаев, Азизбек Усмонов ҳамда Зафар Тўраев тўп киритган. Асқар Муҳиддинов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса Дилявер Абибуллаев “Қизилқум” дарвозасига тўп киритган – 4:2.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
09.03.2013 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
22.04.2012 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:2
31.07.2011 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
21.08.2010 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 5:1
17.10.2009 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида ўтган 6та ўйиннинг 5тасида ғолиб бўлган. Фақат 2012 йил бўлиб ўтган ўйинда “Қизилқум” сафарда дурангга эриша олган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика