RU

Последние новости

19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  0 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  3 18:49Мбаппе жароҳат олди  5 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  2 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  5 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  5 17:18Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди  1 16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0 15:40FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади  11 15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  3 14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  8 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  7 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  2

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор"

Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" жамоаси ўз майдонида Бахтиёр Ашурматов бошқараётган "Навбаҳор" клубини қабул қилади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Навбаҳор» (Наманган)
16 октябрь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:30
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 15 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 7та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 21:21. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 24 очкони, “Навбаҳор” эса 18 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Биринчи даврада Наманганда ўтган учрашувда томонлар иккитадан гол уришганди. Шаҳбоз Эркинов ҳисобни очганди. Бунга меҳмонлар сафида Шавкат Саломов ва Арслонмурод Омонов жавоб беришганди. Эркинов дублга эришиб якуний натижани ўрнатганди – 2:2.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:1
04.05.2013 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:4
06.05.2012 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:0
10.10.2011 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 0:3
14.06.2010 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда ўтган 7та ўйиннинг тўрттаси “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги икки ўйинда “Олмалиқ” ўз уйида 3тадан гол урган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика