RU

Последние новости

18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  18 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3

Превью. "Обод" - "Насаф" Новости

Превью. "Обод" - "Насаф"

Теги :  НасафОбод
Насаф” жамоаси 18-тур учрашувини Тошкентда “Обод” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 12 август жума куни соат 18:00да “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг тарихида иккинчи ўзаро учрашуви бўлади. Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган баҳсда жамоамиз кичик  1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги ягона голга ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов муаллифлик қилган эди.
 
Биринчи даврадаги Қаршида бўлиб ўтган учрашув қайдномаси:
 
ЎзПФЛ 3-тур. 01.04.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Обод” (Тошкент) 1:0 (1:0).  3335 томошабин
Қарши  ш. “Марказий” стадиони, 18:00да
 
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Андрей Снетков (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи:  Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Александр Фролов.
 
Гол: Илҳом Шомуродов, 43’-1:0.
 
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Ильдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев (4.Мақсуд Каримов 82), 18.Баҳром Абдураҳимов,  20.Эркин Бойдуллаев (с), 21.Азамат Алланиёзов (45.Бобир Абдухолиқов 66), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов (17.Артур Геворкян 82), 31.Сайдулло Раҳматов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 19.Деян Больевич, 38.Дониёр Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
 
“Обод”: 12.Дилшод Ҳамроев (91.Давронбек Жўрақулов 87), 2.Аброр Хусенов (7.Жавоҳир Қаҳрамонов 74), 3.Илҳом Комилов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 8.Дониёрбек Хасанов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Акбаржон Хўжаев, 15.Санжар Баратов (13.Умиджон Матмусаев 46), 18.Санжар Турақулов, 23.Жавлон Искандаров.
Захира: 4.Хуршид Ғиёсов, 9.Павел Соломин, 10.Алишер Азизов, 20.Алишер Мирзаев.
 
Огоҳлантириш: Жавлон Искандаров 34.
 
Тошкентнинг “Обод” жамоаси 17 учрашувдан сўнг 11 очко тўплаб, турнир жадвалининг 15-поғонасини эгаллаб турибди. Ўтган 17-турда улар Бухорода “Бухоро” жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой беришган.

“Насаф” эса ўтган 17 учрашувдан сўнг 34 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Ўзингизга маълум жамоамиз ўтган турда “Олмалиқ” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
 
“Насаф” футболчилари ушбу турга яхши тайёргарлик кўришди. Жамоамиз учун энди қайси рақиб бўлмасин, майдонда бор кучи билан ҳаракат қилиши турган гап. Футболчиларимизнинг ҳаммаси ўйинга тайёр, “CAFA CUP-2016” халқаро турнирида терма жамоамиз сафида иштирок этган Бобир Абдуҳолиқов, Шароф Муҳиддинов ва Азизжон Ғаниевлар ҳам жамоамиз ихтиёрига етиб келишган.
 
“Обод” – “Насаф” учрашуви 12 август жума куни “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.
 
Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 11 август куни соат 17:30да бошланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика