RU

Последние новости

16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  0 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  1 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  11 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  8

Превью. "Обод" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Обод" - "Бунёдкор"

Олий лига дебютанти "Обод" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

«Обод» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
23 апрель 2016. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Обод” ва “Бунёдкор” клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади. Бироқ жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасида 3 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Ўтган мавсумда “Бунёдкор” майдонида ўтган баҳсда Самир Бекрич томонидан урилган гол “қалдирғочлар”га ғалаба келтирганди – 1:0. Жавоб баҳсида ҳам ҳисобни Бекрич очган. Бунга Камолиддин Тожибоев жавоб берганди – 1:1.

Бу йил эса 1/8 финал дастлабки учрашувда томонлар “Обод” майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Мезбонлар сафида Шохруз Норхонов ва Акбар Ходжаев гол уришди. “Қалдирғочлар” бунга Баҳодир Насимовнинг иккита голи билан жавоб беришди.

“Бунёдкор” мавсумни ўз майдонида “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиш билан бошлади. Кейин Жиззахда “Сўғдиёна” таслим қилинди – 1:0. Тошкентда “Машъа” билан баҳсда дуранг қайд этилди – 0:0. Ғузорда эса Лушан шогирдлари мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги турда Тошкентда “Олмалиқ” маҳв этилди – 4:2.

“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 5-турда тошкентликлар Бекободда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Факт: “Обод” олий лигада бу мавсумда умуман мағлуб бўлмади – 2та ўйин, 2та дуранг. “Бунёдкор” клуби бу мавсум сафарда 2та ўйинда умуман гол ўтказмади.  

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика