RU

Последние новости

15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  0 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  13 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  4 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 2014 йилги мавсумнинг илк уй учрашувини Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши ўтказади.
«НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»
23 март. Фарғона. “Қиргули” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: М.Исмоилов, Р.Серазитдинов, Р.Шояҳметов, В.Агишев.
Назоратчи: И.Нехочин.

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Кичик устунлик “Пахтакор” томонида. 20та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 73та гол киритиб ўз дарвозасидан 59 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 67 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил иккала учрашувда ҳам “шерлар” зафар қучишган. Тошкентдаги баҳс тақдирини Даврон Ҳошимовнинг узоқ масофадан урган голи ҳал қилганди – 1:0. Фарғонада ташкил этилган учрашувда Игорь Сергеев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Шарофетдинов майдон эгаларини ранжитишган – 0:3.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2013 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:3
11.06.2012 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:1
22.10.2011 «Нефтчи» - «Пахтакор» 4:1
06.05.2010 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:3
09.09.2009 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос.

Тахмин: Мурод Исмоилов ўз собиқ жамоасига қарши ўйнайди. Бу учрашувда дуранг қайд этилса керак.

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика