RU

Последние новости

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  3 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  52 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Превью. "Нефтчи" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг дастлабки водий дербиси Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтади.
«НЕФТЧИ» – «НАВБАҲОР»
4 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, М.Саидқосимов, А.Усманов, А.Эргашев.
Назоратчи: В.Валицкий.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 46 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 23та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 72 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 47 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 81 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 45 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Ўтган йил Косонсойда ташкил этилган ўйинда иккала жамоа биттадан гол уришган. Шукур Пўлатов 76-дақиқада ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига 4 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов мувозанатни тиклаганди – 1:1. “Нефтчи” мезбон бўлган учрашувда эса Сардор Раҳмоновнинг урган голи фарғоналиклар ғалаба келтирган – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:0
29.06.2013 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0
27.08.2012 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 3:0
30.07.2011 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:1
14.08.2010 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 4:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 18тасида уч очкони қўлга киритган. 3 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 2 бор “Навбаҳор” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Фарғонада бўлиб ўтган охирги 10та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозона олишмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика