RU

Последние новости

20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  7 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин Новости

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин

Апрель ойи учрашувларга бой тарзда ўтмоқда. Тақвим бўйича ҳар куни расмий ўйин бор.

Бугун Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган икки жамоа "Нефтчи" ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида Фарғонада тўқнаш келади. Тақвим бизга яна бир ажойиб ўйинни туҳфа қилмоқда. Футболда умуман спортда шундай қоида борки, унда дуранг томон бўлмайди. Ғолиб ёки мағлуб. 18:00да старт оладиган баҳс ечими топилмаётган мана шу нарсага ойдинлик киритиб бериши керак. Тўғри бу кубок, ҳали олдинда чемпионатда ҳам улар яна курашишади. Лекин ундан аввал биз ким аслида ким эканлиги, ҳақиқий кучли жамоа номини аниқлаб олишимиз шарт. Суперлига олдидан бу хулосаларни билдиришга ҳам кўмаклашса ажабмас. 

"Нефтчи" матбуот хизмати томонидан чиқарилган постер


Кубоклардаги ўзаро ўйинлар 

"Нефтчи"ни совринлар сари етаклаётган Виталий Левченко бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин. Статистика кубок учрашувларида "Нефтчи"нинг "Бунёдкор" устидан бирор маротаба ғалаба қозона олмаганини кўрсатмоқда. 4та учрашувнинг барчасида "қалдирғочлар" муваффақиятли парвозни амалга ошира олган. Бирида Юрий Саркисян, иккинчисида Вадим Абрамов майдонни боши эгик ҳолда тарк этган. 

28.07.2017. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 3:1

30.06.2017. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:2

04.07.2010. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 4:1

30.06.2010. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 2:3

Тўпурарлар

Кубок баҳсларида "Нефтчи" дарвозабонларини энг кўп ҳафа қилган футболчи Ривалдо ҳисобланади. 2010 йил Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2та учрашувда рақибга 3та гол урган. Кейинги ўринда Стевица Ристич ва Анвар Бердиев, Достон Ҳамдамов, Музаффар Музаффаров 2тадан тўп киритган. 

Ривалдо - 3

Стевица Ристич - 2

Анвар Бердиев - 2

Достон Ҳамдамов - 2

Музаффар Музаффаров - 2

Денилсон - 1

Воҳид Шодиев - 1

Отабек Шукуров - 1

Миржамол Қосимов - 1

Вадим Чемиртан - 1

Суперлигадаги иштирок 

"Нефтчи" ва "Бунёдкор" турнир жадвалида 13 очкодан тўплаган ҳолда 1-2 ўринларни эгаллаб туришибди. Фарғоналиклар 5та баҳсда 11та гол урган бўлса, дарвозасидан 3та тўп олиб чиққан. Пойтахт клубида тўплар нисбати 9-2. "Нефтчи" Суперлига доирасида 7та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Водийликлар сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой берган. "Бунёдкор" 2018 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўшанда "қалдирғочлар" 6та турнинг барчасида ғалаба қозонганди. 

Нурилло Тўхтасинов кубокда "Нефтчи"га ёрдам бера олмайди

Бугунги қарама-қаршилик олдидан "Нефтчи"да жидди йўқотиш бор. Нурилло Тўхтасинов "Андижон" билан учрашувда ҳакам томонидан четлатилган эди. Лутфулла Тўраев тикланиш жараёнида. Нурилло Тўхтасиновдан бу йил ажойиб кўрсаткич 3+2. У 5та турда "Нефтчи"нинг 3та голига муаллифлик қилди ва 2та ассистни амалга оширди. 

Барчага ёқимли томоша тилаймиз!

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика