RU

Последние новости

14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  2 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  8 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  18 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5

Превью. "Навбаҳор" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 28-турида "Қизилқум" клуби "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Қизилқум» (Навоий)
30 октябрь 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 31 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 11та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 41та гол уриб ўз дарвозаларидан 33 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 44 очкони, “Қизилқум” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Дастлабки даврада Навоийда кечган баҳсда “Қизилқум” ҳолиб бўлган. Баҳриддин Ваҳобовнинг учта голига меҳмонлар сафида Мўйдин Мамазулумов икки бор жавоб берганди – 3:2.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.10.2014 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 2:0
18.10.2013 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:0
17.03.2012 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 0:0
24.09.2011 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 3:0
11.09.2010 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Навбаҳор” майдонида ўтган ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. 7 марта “лочинлар” ғалабага эришишган. Қолган икки ўйинда “Навбаҳор” сафарда муваффақиятга эришган. Охирги тўрт йилда “Навбаҳор” сафарда умуман гол ура олмаган.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика