RU

Последние новости

22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  0 22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  71 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  4 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф"

Ушбу мавсумда ҳали мағлуб бўлмаган "Насаф" Косонсойда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.
«НАВБАҲОР» – «НАСАФ»
6 апрель. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, А.Мўминов.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 34 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 18та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 56та гол киритиб ўз дарвозаларидан 54 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 61 очкони, “Навбаҳор” эса 34 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил Косонсойда бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” Шоҳруҳ Гадоев ҳамда Илҳом Шомуродовнинг голалри эвазига ғолиб бўлган. Рўзимбой Аҳмедов томонидан сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол ҳисобни қисқартирган холос – 1:2. “Аждарлар” ўз майдонларида Илҳом Юнусов (2та), Артур Геворкян (2та) ва Зоҳид Абдуллаевнинг голлари эвазига йирик ғалабага эришишган – 5:0.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
30.03.2013  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
03.09.2012  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
19.05.2011  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
02.05.2010  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
09.10.2009  «Навбаҳор» - «Насаф» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” олий лигада 17та ўйиндан буён “Насаф”ни мағлуб эта олмай келмоқда. Охирги марта “лочинлар” 2005 йил “Насаф”ни ўз майдонларида таслим қилишганди – 2:1. “Насаф” бу рақибни сафарда тўрт марта (2006, 2009, 2012 ва 2013 йил) мағлуб эта олган. Фақат “Навбаҳор” мезбонлик қилган ўйинларни олсак: “лочинлар” сўнгги саккиз йилдан буён ушбу рақибни мағлуб эта олишмаяпти – 4та дуранг, 3та мағлубият. 


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика