RU

Последние новости

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

Превью. "Навбаҳор" - "Металлург" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби бу турни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Металлург» (Бекобад)
21 июнь 2016. Наманган. "Марказий" стадион. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), А. Абдураҳмонов (Андижон), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

“Навбаҳор” ва “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 18та ўйинда ғалаба қозонган. 9та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 9 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 59:38. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 63 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 36 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:0.

2015 йил биринчи даврадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Мезбонлар сафида Азимжон Аҳмедов ва Дилшод Жабборов гол уришган, меҳмонлар таркибида Алишер Зиёвуддинов ҳамда Дилмурод Каримов тўп киритишган – 2:2.

Бекободда эса “Навбаҳор” зафар қучган. Шаҳзодбек Нурматов иккита тўп киритган, наманганликлар сафида Қаҳрамон Маҳамаджонов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркинов ўзларини кўрсатишганди – 2:3.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

20.03.2015 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:2
27.08.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 4:2
04.07.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:1
06.10.2012 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
05.03.2011 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Навбаҳор” ўз майдонида ушбу рақибга умуман мағлуб бўлмаган. 18та ўйиннинг 15тасида майдон эгалари зафар қучишган. 3та ўйин дуранг билан тугаган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика