RU

Последние новости

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  0 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  2 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Превью. "Навбаҳор" - "Металлург" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Металлург"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2-турни ўз мухлислар қаршисида "Металлург" клубини қабул қилади.
«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ»
20 март 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Навбаҳор” ва “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 34 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 17та ўйинда ғалаба қозонган. 9та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 8 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 54:34. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 59 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 35 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:0.

2014 йил биринчи даврадаги баҳсда “Металлург” муваффақият қозонган. Александр Ковалев ва Алишер Зиёвуддиновнинг голлари “Навбаҳор” клубининг мағлубиятини таъминлаган – 2:0. Намангандаги баҳсда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. Отабек Валижонов (иккита), Шахбоз Эркинов ва Руслан Качур “лочинлар” сафида, Алишер Зиёвуддинов ва Миртўра Акбаров “Металлург” таркибида тўп киритишган.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 4:2
04.07.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:1
06.10.2012 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
05.03.2011 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
16.10.2010 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида ушбу рақибга умуман мағлуб бўлмаган. 17та ўйиннинг 15тасида майдон эгалари зафар қучишган. 2та ўйин дуранг билан тугаган. “Металлург” сўнгги бор 2007 йил водийдан мағлубиятга учрамай қайтган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика