RU

Последние новости

15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  3 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5

Превью. "Навбаҳор" - "Андижон" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Андижон"

Бугун Косонсойда "лочинлар" ва "бургутлар" тўқнаш келишади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Андижон» (Андижон)
16 май. Косонсой. "Косонсой". 17:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Т. Галеев (Урганч), С, Шоюсупов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Водийнинг бу икки клуби ўзаро 40 бор куч синашишган. Натижалар “Навбаҳор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 21 ўйинда ғалаба қозонишган, 12 учрашув дуранг билан якунланган. “Андижон” ҳисобида 7 та ғалаба бор. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида – 62:39. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 75, “Андижон” эса 33 очколик бўлган.

“Навбаҳор”нинг “бургутлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси эса – 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда “бургутлар” олий лигада иштирок этишмаган. 2012 йилги иккала баҳсда ҳам наманганликлар ғолиб чиқишган. Косонсойда бўлиб ўтган баҳсда Алишер Маҳмудов томонидан 57-дақиқада киритилган тўп ягона бўлиб қолган. “Соғлом Авлод”даги учрашувда ҳам битта гол урилган. Биринчи бўлимда Собир Ҳамидов “бургутлар”ни ранжитган – 0:1.

«Навбаҳор» уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.06.2012  «Навбаҳор» – «Андижон»  1:0
09.04.2011  «Навбаҳор» – «Андижон»  1:1
05.06.2010  «Навбаҳор» – «Андижон»  2:0
24.10.2009  «Навбаҳор» – «Андижон»  1:1
07.03.2008  «Навбаҳор» – «Андижон»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: 
“Навбаҳор” ўз тарихида бугунга қадар ўз уйида “Андижон”га умуман мағлуб бўлмаган – 20та ўйинда 15та ғалаба ва 5 дуранг. Аммо таъкидлаш лозимки 5та дурангдан 3 тасини “Андижон” охирги 5та ўйинда қайд этган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика