RU

Последние новости

12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  2 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  9 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4

Превью: “Насаф” - “Қизилқум” Новости

Превью: “Насаф” - “Қизилқум”

“Насаф” олий лига 23-тур учрашувини ўз майдонида Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 30 сентябрь шанба куни “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

 ЎзПФЛ 23-тур
“Насаф” (Қарши) – “Қизилқум” (Навоий)
30.09.2017. “Марказий” стадиони. 18:00да
Бош ҳакам:
Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент),
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ҳар-бир баҳсни футбол ишқибозлари катта қизиқиш  билан кузатиб келишган. Бу сафар ҳам улар ана шундай баҳсга гувоҳ бўлишлари аниқ.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 35 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида "Насаф"нинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 66-38.   

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоа “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Рўзиқул Бердиев бошчилигида “аждарлар” ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Қаршида жами 16 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 13тасида "Насаф" ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 2 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 57 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 43-14.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 17-учрашуви сифатида тарихга киради.



Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси
2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  3:1
2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2013 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  7:1
2012 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0

Жамоалар бўлажак учрашувга қандай етиб келишди?

“Насаф” ўтказилган 22 учрашувларнинг 13тасида ғалаба, 2 учрашувда дуранг ва 7 учрашувда мағлубиятга учраган. Рақиблари дарвозасига 39та гол киритиб, ўз дарвозасидан 16та тўп олиб чиққан. 41 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

“Қизилқум” жамоаси 22 учрашувнинг 6тасида ғалаба, 9 учрашувда дуранг ва 7 учрашувда мағлуб бўлган. Навоийлик футболчилар рақиблари дарвозасига 27та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 28та тўп олиб чиқишган. 27 очко тўплаб, турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб туришибди.

“Насаф” ўтган учрашувни сафарда ўтказиб, “Сўғдиёна” жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Қизилқум” жамоаси эса 22-турда “Олмалиқ”ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Жамоалар тўпурарлари ҳақида

“Насаф” жамоасини тўпурарлар рўйхатини 13та гол билан ҳамон Драган Черан бошқариб бормоқда.

“Қизилқум” жамоаси тўпурарлар рўйхатида икки футболчи етакчилик қилмоқда. Булар Илҳом Юнусов ва Отабек Зокировлардир. Улар ҳозиргача ўз ҳисобларига 6тадан гол ёздириб қўйишган. Илҳом Юнусов 6голнинг 3тасини пенальтидан киритган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 29 сентябрь жума куни Спутник қўрғонидаги "Насаф" ёшлари қароргоҳи майдонида бўлади. Учрашув соат 15:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини бўлажак учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика