RU

Последние новости

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  2 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Превью: “Насаф”- “Машъал” Новости

Превью: “Насаф”- “Машъал”

XXV Ўзбекистон миллий чемпионатининг сўнгги турида воҳамизнинг икки жамоаси – “Насаф” ва “Машъал” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Учрашув 23 ноябрь чоршанба куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Воҳа дербиси мақомига эга учрашув соат 14:00да старт олади. Бир кун олдин, 22 ноябрь куни ёшлар лигаси доирасидаги учрашув эса, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 13:30да бошланади.
 
 
ЎзПФЛ, 30-тур. 23.11.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 14:00да
Бош ҳакам:
Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Набийджон Рўзимов (Тошкент)
Захира ҳаками: Ахмаджон Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
 
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан

 
Ушбу жамоалар ўртасидаги чемпионат баҳслари 2002 йилдан бошланган. Шу йили жамоамиз ҳар иккала учрашувда ҳам муборакликларни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Жамоамиз сафида “газчилар” дарвозасини биринчи ишғол этган футболчи Нуъмон Ҳасанов ҳисобланади.
 
“Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тарихига кўз ташласак, ўтказилган 27 та ўйиннинг 13 тасида "аждарлар" зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. "Машъал" вакиллари эса 8 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.
 
Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилмоқда: 44-27.
 
Воҳа дербисида Зафар Холмуродов 8 марта гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди.
 
Дербида уч марта “хет-трик” кузатилган. 2004 йили Муборакда Зафар Холмуродов, 2007 йили Виктор Клишин рақиб дарвозабонларини уч марта хафа қилган.
 
Яна бир қизиқарли факт, жамоалар таркибида тўп сурган уч футболчи Зафар Холмуродов,  Жасур Бобоев ва Илҳом Шомуродов “Насаф” ва “Машъал” таркибида тўп тепиб, “дерби”да гол уришнинг уддасидан чиқишган.
 
Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба  қайд этилган ҳисоб - 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.
 
 
Ўтган йилги мавсумда Қаршида ўтказилган биринчи давра ўйинида “Насаф”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган.
 
Бу йилги биринчи дарадаги ўзаро ўтган учрашувда жамоамиз Муборакда аламли тарзда “газчилар”дан  кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган.  
 
 
Қаршидаги учрашувларга оид фактлар
 

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида ўзаро 13 марта куч синашишган. Ўтган учрашувларнинг 11тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда “Машъал” жамоаси ғалаба қозонган. Қаршида бўлган учрашувларда жамоалар ўртасида бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган. Тўплар нисбати эса 31:10, устунлик “Насаф” томонида.
 
“Машъал” жамоаси сўнгги бор 2008 йилги Қаршида бўлган учрашувда ғалаба қозонган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида якун топган.
 
Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда уч марта 2:0, тўрт марта 3:1, икки марта 3:0 ҳисоблари ҳам қайд этилган.
 
 
Бўлажак учрашув аҳамияти

 
“Насаф” бу йилги мавсумда 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди. Аммо биринчи даврадаги аламли мағлубият мухлисларимизда армон бўлиб қолган. Шунинг учун “Насаф” жамоаси бу сафар фақат мухлисларни хурсанд учун майдонга тушиши аниқ. Қолаверса, жамоамиз олдида турган – Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви  олдидан ғалаба қозониш, футболчиларимизга руҳий далда ҳам бўлади.
 
 
Жамоалардаги йўқотишлар ҳақида
 
Бўлажак учрашув олдидан ҳар иккала жамоада биттадан жиддий йўқотишлар бор. Сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис, учрашувни тажрибали ҳимоячимиз Игорь Голбан ва “Машъал” жамоаси ярим ҳимоячиси Зафар Тўраевлар ўтказиб юборишади.
 
Барча футбол ишқибозларини воҳа дербисига таклиф этиб қоламиз.
 
“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика