RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган энг марказий ўйин бугун Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.
«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент)
19 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), О. Туйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Насаф” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 8та ўйинда ғалаба қозонган. Бешта ўйин дуранг билан якунланган. “Насаф” бугунга қадар “Бунёдкор”ни фақат бир марта мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” 23та тўп киритган, “Насаф” эса тошкентликлар дарвозасини 5 бора аниқ нишонга олган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 29 очко ишлаб олишган бўлса, “аждарлар”нинг ушбу кўрсаткичи 8тага тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Насаф" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 5:0 га тенг. “Насаф”нинг ягона ва шу билан бирга йирик ғалабаси – 1:0.

2012 йилда иккала жамоа ўз майдонидаги ўйинларда уч очкони қўлга киритган. Март ойида Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда Олександр Пишур, Фозил Мусаев ва Алибобо Раҳматуллаев томонидан урилган голлар “Насаф”нинг йирик мағлубиятига замин яратганди – 3:0. Қаршида Артур Геворкян томонидан пенальтидан урилган гол “аждарлар”га тарихий ғалабани келтирганди – 1:0. Айнан шу ғалаба “Насаф”нинг олий лигада “Бунёдкор” устидан қозонилган дастлабки ғалаба бўлди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:  
03.11.2013  «Насаф» – «Бунёдкор»  1:0
26.08.2012  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:0
13.08.2011  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:0
02.10.2010  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:1
03.07.2009  «Насаф» – «Бунёдкор»  1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Қаршида жами 7 бор куч синашишган. Тўртта ўйин дуранг натижаси билан ўз якунига етган. Икки марта “қалдирғочлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишган. "Насаф" ўз уйида бу рақибни бир марта мағлуб этган. Охирги учта баҳсда “Бунёдкор” сафарда умуман гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика