RU

Последние новости

01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Превью. "Металлург" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Металлург" - "Навбаҳор"

Бекободдаги "Металлург" стадионида мезбонлар Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «НАВБАҲОР»
12 апрель. Бекобод. “Металлург” стадиони 16:00.
Ҳакамлар:
Б.Намозов, В.Лушин, Б.Норсафаров, С.Сатторов
Назоратчи: И.Мустафин.

“Металлург” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 32 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 16та ўйинда ғалаба қозонган. 8та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 8 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 50:30. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 56 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 32 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:0.

2013 йилдаги “Навбаҳор” майдонидаги баҳсда Абдураззоқ Жўраев дублга эришган, меҳмонлар сафида Дилмурод Каримов жавоб тўпини киритган – 2:1. Бекободда эса Сардор Расулов дубл қайд этган. “Лочинлар” сафида Рўзимбой Аҳмедов пенальтидан гол урган – 2:1.

Бекобдда ўтган сўнгги беш учрашув:
04.08.2013 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:1
21.04.2012 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
05.11.2011 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
10.04.2010 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:2
26.09.2009 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” майдонида бўлиб ўтган 16та ўйиннинг 8тасида майдон эгалари зафар қучишган. 6та ўйин дуранг билан тугаган. Фақат икки марта “лочинлар” Бекободдан уч очко билан қайтишган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика