RU

Последние новости

19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  0 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  3 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  4 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   13 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  2 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  11 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1

Превью. "Металлург" - "Локомотив" Новости

Превью. "Металлург" - "Локомотив"

"Металлург" клуби бу мавсумдаги дастлабки уй ўйинини "Локомотив"га қарши ўтказади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «ЛОКОМОТИВ»
29 март. Бекобод. “Металлург” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, Ш.Рўзиқулов
Назоратчи: В.Валицкий.

“Металлург” ва “Локомотив” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 11 марта ғолиб бўлган. 4та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса 3та ўйинда зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Локо” томонида – 32:13 . Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 37 очко жамғарган бўлса, “Металлург” эса 13 очко йиққан.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. Бекободликларда бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум иккала учрашувда ҳам “Локо” зафар қучган. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда Александр Шадрин ҳисобни очган. Бунга Дилмурод Каримов биринчи бўлимда жавоб берганди. Иккинчи бўлим ўрталарида белгиланган пенальтини Фарҳод Тожиев аниқ амалга оширган – 2:1. Бекободда “Локо” тўртта жавобсиз тўп киритган. Дилшод Раҳматуллаев, Иван Нагаев, Виктор Карпенко ва Дилшод Жабборовнинг голлари Рустам Мирсодиқов жамоасининг йирик мағлубиятига сабаб бўлган – 0:4.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2013  «Металлург» – «Локомотив»  0:4
05.05.2012  «Металлург» – «Локомотив»  0:1
05.08.2010  «Металлург» – «Локомотив»  1:0
08.05.2009  «Металлург» – «Локомотив»  1:1
13.09.2008  «Металлург» – «Локомотив»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Локомотив” Бекободдан уч бор ғалаба билан қайтган. 3та ўйин дуранг билан тугаган 3 бор “Металлург” ўз уйида ғалаба қозонган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги икки баҳсда “темирйўлчилар” гол ўтказмай ғолиб чиқишган.

Муаллиф тахмини: Бекободда шиддатли учрашув бўлиб ўтишига шубҳа йўқ. Сабаби дастлабки икки турда умуман очко олмаган мезбонлар чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" билан беллашади. Баҳсда барибир "темирйўлчилар" ғолиб чиқишлари мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика