RU

Последние новости

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  2 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

Превью. "Машъал" - "Пахтакор" Новости

Превью. "Машъал" - "Пахтакор"

Муборакнинг "Машъал" клуби ўз уйида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади.
«МАШЪАЛ» – «ПАХТАКОР»
5 апрель. Муборак. “Б.Вафоев номидаги” стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Э.Турсунов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Машъал“ ҳамда “Пахтакор“ шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 26 баҳснинг 17тасида ғалаба қозонишган. Бешта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 4та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “шерлар” фойдасига 50-18. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 56 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 17 очколик бўлган.

“Машъал”нинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0. Ўз навбатида “Пахтакор”нинг  “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1 ни ташкил этади.

Ўтган йил “Машъал” биринчи лигада ўйнаган. Шу боис икки жамоа ўртасидаги сўнгги тўқнашувлари 2012 йилда бўлиб ўтган. Ўша йил Муборакдаги баҳсда Иракли Климиашвили, Илҳом Суюнов ва Темурхўжа Абдухолиқовнинг урган голлари “шерлар”га ғалаба келтирган – 3:0. Худди шу ҳисоб Тошкентда ҳам кузатилган. Бу сафар Шахбоз Эркинов, Кахи Махарадзе ва Аббос Махсталиев ўзини кўрсатган – 3:0.   

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
10.05.2012  «Машъал» – «Пахтакор»  0:3
24.04.2011  «Машъал» – «Пахтакор»  1:0
25.09.2010  «Машъал» – «Пахтакор»  1:2
24.08.2009  «Машъал» – «Пахтакор»   0:0
18.04.2008  «Машъал» – «Пахтакор»   0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Машъал” ўз уйида ўтган 13та ўйиндан 6тасида “Пахтакор”га мағлуб бўлган. 4 бор майдон эгалари зафар қучишган, 3 марта дуранг қайд этилган.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика