RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  201 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Превью. "Машъал" - "Олмалиқ" Новости

Превью. "Машъал" - "Олмалиқ"

Муборакда "Машъал" клуби "Олмалиқ" билан куч синашади.
«МАШЪАЛ» – «ОЛМАЛИҚ»
3 май. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Ильясов, М.Саидқосимов, Н.Болтаев
Назоратчи: И.Нехочин

Бу икки клуб олий лигада 10 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 6 ўйнда ғалаба қозонишган, икки учрашув дуранг билан якунланган. “Олмалиқ” 2 бора рақибини мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” устун – 13:12 Ўзаро ўйнларда “Машъал” 20 очкони, “Олмалиқ” эса 8 очкони қўлга киритган.

“Машъал”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0. Ўз навбатида “Олмалиқ”нинг ҳам “Машъал” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти эса 4:0 ни ташкил қилади.

Ўтган мавсумда “Машъал” биринчи лигада ўйнаган. 2012 йилги мавсумда Муборакдаги баҳсда Габит Сапаргалиев ҳамда Самандор Шодмонов “Машъал” сафида, Азамат Исроилов эса “Олмалиқ” сафида гол урган – 2:1. “Олмалиқ” ўз майдонида ушбу мағлубият аламини икки ҳисса қилиб олган. Носир Отақўзиев, Евгений Гоголь, Зоҳир Пиримов ва Зафар Полвонов томонидан урилган голлар Шквирин жамоасига йирик ғалаба келтирган – 4:0.  

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
13.04.2012 «Машъал» – «Олмалиқ»  2:1
24.09.2011 «Машъал» – «Олмалиқ»  1:0
20.10.2010 «Машъал» – «Олмалиқ»  1:0
26.09.2009 «Машъал» – «Олмалиқ»  3:2
07.03.2008 «Машъал» – «Олмалиқ»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт :  “Олмалиқ” шу кунгача олий лигада “Машъал” майдонидан фақат ва фақат мағлуб бўлиб қайтган. Бешта учрашув, бешта мағлубият. Тўплар нисбати – 3:9.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика