RU

Последние новости

19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  28 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  6 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Превью. "Машъал" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Машъал" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 6-турида "Машъал" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади.

«Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона)
23 апрель 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Машъал“ ҳамда “Нефтчи“ шу кунга қадар ўзаро 30 маротаба куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Водийликлар 30 баҳснинг 19тасида ғалаба қозонишган. 10та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада бир марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати ҳам “Нефтчи” фойдасига 55-29. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 58 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 31 очколик бўлган.

“Нефтчи”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0. “Машъал”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган йил Фарғонада ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишган. Ўша ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида ҳозирда "Қўқон-1912"да ўйнаётган Отабек Ҳайдаров тўп киритиб "Нефтчи"га ғалаба олиб келганди - 1:0. Муборакда эса “Машъал” ғолиб бўлган. Шерзод Ҳакимов ҳисобни очганди. Бунга муборакликлар сафида Сирож Ҳамроев ва Ҳумоюн Муртазоев жавоб беришганди – 2:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2015 «Машъал» - «Нефтчи» 2:1
12.09.2014 «Машъал» - «Нефтчи» 1:0
22.09.2012 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0
10.06.2011 «Машъал» - «Нефтчи» 3:2
16.10.2010 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Муборакда кечган 15та учрашувнинг 9тасида “Машъал” зафар қучган. “Нефтчи” 6 марта “Машъал”ни мағлуб этиб қайтган. Муборакда ўтган охирги беш ўйинда "Нефтчи" беш бор мағлуб бўлган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика