RU

Последние новости

18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  0 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Превью. "Машъал" - "Металлург" Новости

Превью. "Машъал" - "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби сафарда "Машъал" меҳмони бўлади.

«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)
11 март 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

“Машъал” ва “Металлург” олий лигада жами 26 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12та ўйинда ғолиб бўлишган. 7та ўйинда дуранг қайд этилган. 7 учрашувда эса “Металлург” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда – 46:34. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 43 очкони, “Металлург” эса 28 очкони  қўлга киритган.

“Машаъл”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Металлург”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил биринчи даврада  Бекободда ташкил этилган баҳсда Сардор Расулов томонидан биринчи бўлимда урилган гол “Металлург”га муҳим ғалабани келтирганди – 1:0. Муборакда эса Алишер Зиёвуддинов ҳисобни очганди. “Машъал” ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоевнинг голи жамоага дуранг келтирганди – 1:1.

Муборакда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2015 «Машъал» - «Металлург» 1:1
21.06.2014 «Машъал» - «Металлург» 3:1
24.03.2012 «Машъал» - «Металлург» 2:1
31.07.2011 «Машъал» - «Металлург» 2:1
01.05.2010 «Машъал» - «Металлург» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Муборакда 13та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 8тасида “Машъал” ғолиб бўлган. “Металлург” сафардан фақат бир марта (2002 йил) ғалаба билан қайтган. 4та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика